Туркиядаги зилзила кучи 500 та атом бомбасиникига тенг бўлгани айтилди

Туркия жануби-шарқида содир бўлган зилзила 500 та атом бомбаси кучига тенг. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқармасининг Хатарларни камайтириш департаменти (AFAD) раҳбари Орхан Татар журналистларга маълум қилди, деб хабар беради Anadolu.

Фото: Reuters

«Ҳалокатли эффектни ҳосил қилган биринчи зилзила давомийлиги 65 сонияни ташкил этди. Иккинчи зилзила 45 сония давомида ҳалокатли таъсир кўрсатган. Минтақа, тахминан, 2 дақиқа давомида кучли силкиниб турган. 7,7 магнитудали зилзила оқибатида чиққан энергия 500 та атом бомасиникига тенг», — дейди Татар.

Бундан олдин турк геофизиги Аҳмет Эржан Duvar газетасига берган интервьюсида зилзилани юзлаб ядровий бомбалар портлашидан ҳосил бўлган кучга таққослаганди. Унинг сўзларига кўра, эпицентрдан 200 километр радиусда яқин 2-3 йилда яна кучли ер ости силкинишлари юз бериши мумкин.

Haber7 нашри зилзила оқибатида ҳосил бўлган энергия СССР томонидан 1961 йилда синовдан ўтказилган тарихдаги энг кучли бомба — «Царь-бомба»дан ҳам ортиқ бўлганини ёзган. Ушбу бомбанинг қуввати Хиросимага ташланган Америка бомбасиникидан 3,3 минг баробарга ортиқ эди.

Эслатиб ўтамиз, магнитудаси 7,7 га тенг зилзила 6 февраль тонгида Сурия чегарасидаги Қаҳрамонмараш туманида кузатилган. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг айтишича, ҳалокат 10 та вилоятга таъсир кўрсатган ва сўнгги 84 йил ичидаги энг ҳалокатли ҳисобланади: 1939 йилда Туркияда содир бўлган зилзила оқибатида 30 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганди.

Аввалроқ Истанбулда 2030 йилга қадар магнитудаси 7,6 балли зилзила содир бўлиши мумкинлиги маълум қилинганди. Ўтган 15 йил давомида олимлар мазкур хавотирли прогнозларни тасдиқловчи кўплаб ҳисоб-китобларни эълон қилган (эҳтимоллик даражаси 35 дан 95 фоизгача — 2045 йилга қадар). Кенг кўламли ер ости силкинишларини прогнозлаштириш билан нафақат турк тадқиқотчилари, балки АҚШ, Италия, Франция, Япония мутахассислари ва ҳатто халқаро суғурта фирмалари ҳам шуғулланган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023