Украина Ғарбдан қандай қуролларни қабул қилиб олмоқда — фото

Россия томонидан Украина ҳудудида бошланган кенг кўламли босқинчилик ҳаракатларидан кейин Киевга миллиардлаб долларлик ёрдамлар кўрсатилмоқда. Deutsche Welle Украинага етказиб берилаётган айрим қуролларга оид маълумотларни тақдим этди.

Украинада уруш бошланганидан бери дунёнинг 20 дан ортиқ давлатлари — Австралиядан тортиб АҚШгача Киевга қуроллар етказиб бермоқда. Гап нафақат ўқотар қуроллар ҳақида, балки оғир тизимлар ва зирҳли техникалар ҳақида ҳам кетмоқда.

Leopard 2А6 жанговар танки

Германиянинг Leopard 2А6 танки 120 миллиметрли силлиқ стволли қурол, иккита пулемёт (улардан бири учаётган нишонларни ишғол этишга мўлжалланган) билан жиҳозланган. Унга танкка қарши бошқарилувчан ракеталарни ҳам ўрнатиш мумкин. Экипаж — тўрт киши. Тўлиқ жанговар ҳолатдаги оғирлиги 60 тоннадан ортиқ. 1,5 минг от кучига эга 12 цилиндрли дизель двигатели ёрдамида техника соатига 72 километр тезликда ҳаракатлана олади. Ушбу танкларнинг дастлабки партияси март ойи охирида етказиб берилади.
Фото: Deutsche Welle

 

Пиёдалар учун мўлжалланган Marder жанговар машинаси

Германия январда Украинага 40 та Marder жанговар машинасини беришга розилик билдирганини маълум қилганди. Ушбу «БМП»ларнинг ҳар бирининг ичига 10 киши сиғади. 20 миллиметрли қурол, калибри 7,62 миллиметрга тенг пулемёт билан жиҳозланган. Унга танкка қарши бошқарилувчи Milan ракеталари ва гранатомётларни ўрнатиш мумкин. «БМП» чуқурлиги 2 метргача бўлган сув тўсиқларини босиб ўтишга қодир.
Фото: Deutsche Welle

М2 Bradley

Америкага тегишли мазкур «БМП» яхши ҳимояга, кучли қуролланиш ва қулай кузатув тизимига эга. Командир томонидан қўйилган нишонни тез топиш ва ишғол этиш қобилияти сабаб у танкка қарши жиддий техника ҳисобланади. Унинг биринчи партияси Украинага 2023 йил январида юборилган.
Фото: Deutsche Welle

Gepard зенит ўзиюрар техникаси

Германиянинг ўзиюрар зенит артиллерия техникаси бўлган Gepard Украинага 2022 йил августда етказиб берилган. У 3 километргача баландликда учаётган, 4 километргача узоқликдаги нишонларни яксон этишга қодир. Мажмуа 35 миллиметрли Oerlicon KDA қуроллари ҳамда 15 километр узоқликдаги нишонни аниқлаш имконини берадиган иккита радар билан жиҳозланган.
Фото: Deutsche Welle

Chellenger 2

Лондон Украинага 14 та Chellenger 2 танкини бериш ниятида. Танк 120 миллиметрли қурол билан жиҳозланган бўлиб, жанговар жамланмаси — 52 та снаряд. У тўққиз километр узоқликдаги нишонларни забт эта олади. Шунингдек, иккита пулемётга ҳам эга. 1,2 минг от кучига эга танк ёнилғи баки тўла бўлса, 450 километр йўл боса олади.
Фото: Deutsche Welle

IRIS-T SLM зенит-ракета мажмуаси

Германия IRIS-T SLM’нинг биринчи жамланмасини Украинага 2022 йил октябрда берган эди. Қолган учтаси 2023 йил давомида етказилади. Бу ҳаво ҳужумидан мудофаа қилишга мўлжалланган энг замонавий тизимлардан бири. У 20 километргача баландликдаги ҳамда 40 километргача узоқликдаги қанотли ракеталар, дронлар, самолёт ва вертолётларни ҳам ишғол эта олади. Ҳар бири 145 миллион евро турадиган бундай тизим билан бундесвернинг ўзи ҳам таъминланмаган.
Фото: Deutsche Welle

М1А2 Abrams танклари

Украинага ваъда қилинган Abrams танкларининг дастлабки 31 таси 2023 йилнинг баҳорида етказиб берилади. У 120 миллиметрли қурол, 7,62 ҳамда 12,7 миллиметрли пулемётлар билан жиҳозланган. Танк 1,5 минг от кучига эга газ трубинали двигатель ёрдамида ҳаракатга келади. Тезлиги соатига 72 километрга тенг.
Фото: Deutsche Welle

М777 шатакчи гаубицаси

Буюк Британияда ишлаб чиқарилган гаубица қуролланишга 2005 йилда қабул қилинган ва ундан биринчи марта Афғонистонда урушда фойдаланилган. У 40 километр узоқликка бошқарилувчан снарядларни ота олади. М777 лардан Украинага етказиб берилиши ҳақида 2022 йили 13 апрелда эълон қилинганди.
Фото: Deutsche Welle

«Ҳаво-ер» нишонларига мўлжалланган Brimstone ракеталари

Британия Ҳарбий-ҳаво кучлари учун мўлжалланган Brimstone ракеталари 2005 йилда қуролланишга киритилган. Ундаги радиолокацион каллакча катта аниқликда ҳаракатланаётган нишонни қидириб топиб, уни яксон эта олади.
Фото: Deutsche Welle

Ўзиюрар PzH 2000 артиллерия техникаси

Германиянинг PzH 2000 артиллерия техникаси ўзининг мобиллиги ва жуда тез ҳаракатлана олиши билан қулай ҳисобланади. Жанговар жамланмасида 60 та снаряд мавжуд бўлиб, 50 километргача узоқликдаги нишонни яксон эта олади. 3 май куни Die Welt газетаси Германия Украинага 7 та PzH 2000 ни етказиб беришини ёзган.
Фото: Deutsche Welle

HIMARS реактив залп ўт очиш тизими

Автомобиль базасидаги универсал артиллерия тизими. У олтита реактив снаряд ёки битта ATAMCS баллистик ракетасидан фойдалана олади. Шунингдек, бошқа зенит ракеталарини учиришда ҳам қўлланилиши мумкин. АҚШ томонидан Афғонистон ва Сурияда фойдаланилган. HIMARS Украинага етказиб берилиши ҳақида 22 апрелда эълон қилингади.
Фото: Deutsche Welle

Switchblade дронлари

2012 йилда қуролланишга қабул қилинган Switchblade дронлари тирик нишон ва зирҳли тенхикаларни йўқ қилишга мўлжалланган. АҚШ бундай дронларнинг 700 дан ортиғини Украинага беришни ваъда қилган. Май ойида украин ҳарбийлари Switchblade’дан фойдаланаётгани ҳақида биринчи маълумотлар пайдо бўлганди.
Фото: Deutsche Welle

Аввалроқ Исроил бош вазири Украинага «Темир қубба» тизими етказиб берилишини истисно этмаганди. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Нетаняхунинг сўзларига муносабат билдириб, «қурол-яроғ етказиб беришга бўлган барча уринишлар, ҳатто ниятлар даражасида бўлса ҳам, инқирознинг кучайишига олиб келишини» айтган.

Январда АҚШ ҳукумати Украинага 2,2 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрлаётгани маълум бўлганди. Унинг ичидан узоқ масофага мўлжалланган ракеталар ўрин олади. Boeing ва Saab Group компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган GLSDB (Ground Launched Small Diameter Bomb) ракеталари ҳақида кетмоқда. Улар 150 километр узоқликка парвоз қила олади. Украина узоқ масофага мўлжалланган ракеталарга муҳтож ва Ғарб ҳамкорларига бундай қуроллар мамлакат ташқарисидаги нишонларга қарши қўлланилмаслигига кафолат беришга тайёрлигини билдирган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023