Фарғонада 4 қаватга мўлжалланган турар жой биноси 7 қават қилиб қурилди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳрининг Регистон кўчасида жойлашган турар жой биноси режага кўра 4 қават эмас, 7 қават қилиб қурилаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.

Унга кўра, Регистон кўчасидаги бўш ер майдонида 4 қаватли турар жой биноси, автотураргоҳ, болалар майдончаси қуриш ҳамда туташ ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш объекти 2018 йил 3 декабрь куни рўйхатдан ўтган ҳамда қурилиш ишлари бошланган, шунингдек, объектда инспекция томонидан доимий назорат ишлари олиб борилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Аниқланишича, ушбу турар жой биноси лойиҳа ҳужжатларида 4 қават қилиб қурилиши белгиланган, бироқ амалда эса 7 қават қилиб қурилган. Натижада объектнинг бешинчи, олтинчи, еттинчи қаватларини қуриш учун пастки қаватларнинг юк кўтариш қобилиятини ўрганиш бўйича МЧЖ томонидан тайёрланган техник хулосага асосан юқори қаватларни енгил қурилиш материалларидан бажаришга тавсия этилган.

Лекин буюртмачи ва пудратчи томонидан ушбу хулосага асосан лойиҳа ҳужжатлари қайта тўлиқ ишлаб чиқилмаган, белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилмаган ҳамда инспекцияга хабарнома юбориб, рўйхатдан ўтмасдан қурилиш ишлари амалга оширилгани аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан объект қурилишини тўхтатиш тўғрисида 2022 йил 12 декабрда ёзма кўрсатма берилган. Шунингдек, аниқланган қонун бузилиш ҳолати бўйича 2022 йил 26 декабрь куни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, маъмурий судга юборилган.

Маълум қилинишича, бугунги кунда объектда қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йилнинг 9 ойида 1,5 миллиард сўмдан ортиқ қурилиш ишлари сифатсиз бажарилгани аниқланлангани, шунингдек, Андижонда янги қурилаётган турар жой биносида бир қатор камчиликлар аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023