Жанубий Корея Гулистонда «ақлли шаҳар» қуради

Жанубий Корея—Ўзбекистон бизнес ассоциацияси директорлар кенгаши раиси Ким Чанг Кеон бошчилигидаги ишбилармонлар делегацияси Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Маҳмудалиев билан учрашди, дея хабар бермоқда «Дунё». Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболлари борасида фикр алмашилди.

Шунингдек, томонлар ўртасида йўлга қўйилган алоқалар натижасида қишлоқ хўжалиги, саноат ишлаб чиқариш, таълим, фавқулодда вазиятлар билан курашиш, шунингдек, вилоятда Жанубий Корея стандартларидаги шаҳарсозлик нормаларини жорий этиш борасида амалий натижаларга эришилаётгани қайд этилди.

Бундан ташқари, учрашувда Жанубий Корея билан ҳамкорликда вилоятда шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш ва мактабгача таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича фикр алмашилди. Хусусан, Гулистон шаҳрида қатор афзалликларга эга бўлган «ақлли шаҳар» барпо этиш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Аввалроқ Жанубий Корея Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги техникаларини экологик тоза ёнилғига ўтказиш учун 10 миллион доллар маблағ ажратишни режалаштираётгани, шунингдек, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида экология бўйича ўзаро англашув баёноти имзолагани ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023