Метро қурилиши сабабли Тошкентнинг аксарият ҳудудлари вақтинчалик ичимлик сувисиз қолади
Сергели тумани Қипчоқ (Хонобод) кўчаси бўйлаб ТХАЙдан Файзли кўчасигача бўлган худудда ер усти метроси қурилиши жараёнида тармоқларнинг кўчириб ўтилиши сабабли 13 февраль куни соат 09:00 дан соат 20:00 гача пойтахтнинг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.
«Ўзсувтаъминот»нинг хабар беришича, Тошкент шаҳрининг Сергели ҳамда Янгиҳаёт туманидаги айрим ҳудудларда, шунингдек, йирик саноат корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари ва мактабгача таълим ва мактаб таълим муассасаларида ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларида ичимлик суви таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Қайд этилишича, ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилган ҳудудларга сув махсус техникаларда етказиб берилади.
Аввалроқ Ўзбекистонда ҳар йили ичимлик суви таъминоти учун 50 миллиард сўм ажратилиши, шунингдек, Тошкентда сув қувури ёрилиб кетгани ҳақида хабар берилганди.