Қашқадарёда «Элпарвар» блогерларини ёллаш ҳолати аниқланди
ИИВга Қашқадарё вилоятининг Кўкдала тумани «Чорвадор» маҳалласига раисни сайлаш тадбирига, сайланувчилар рўйхатига тушмаган ва бундан норози бўлган айрим фуқаролар «Элпарвар» блогерларини ёллаб, жанжал уюштириш орқали тадбирни бузмоқчи бўлаётганлиги ҳақида маълумот келиб тушган.
Вазирликнинг қайд этишича, жамоат тартибини бузишга қаратилган ҳар қандай кўринишдаги ҳаракатларга нисбатан кескин чора кўрилади. Шунингдек, таъкидланишича, ғайриҳуқуқий манфаатларни кўзлаб, жамоатчилик назоратини суиистеъмол қилишга йўл қўйилмайди.
Аввалроқ Тошкентда уятсиз фото ва видеоларини тарқатган блогер қиз қамалгани, шунингдек, Фарғонада ўзини блогер деб таништириб, жиноят ишини ҳал қилиб бермоқчи бўлганлар ушлангани ҳақида хабар берилганди.