Андижонда қурилиши якунланмаган бинонинг плиталари қулаб тушди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Андижон шаҳрида қурилиши якунланмаган бино бузилиб кетгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги ҳали қурилиши якунланмаган уйлардан бири бузилиб кетгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Аниқланишича, объектнинг қурилиш ишлари 2022 йил март ойида бошланган. Назорат тадбирлари давомида фуқаро И.Усмонов тегишли шаҳарсозлик ҳужжатларисиз, инспекцияни хабардор қилмасдан, объектга қўшимча 2 қават (4−5-қават) қўшиб, қурилиш ишларини амалга оширган.

Ҳолат бўйича фуқаро И.Усмоновга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси 7-қисми (объектларни давлат экспертизасининг лойиҳа-смета ҳужжатларига, шу жумладан, иш ҳужжатларига доир ижобий хулосасисиз, шунингдек, қурилиш соҳасида назорат қилиш ва йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияларининг рухсатномасисиз қуриш) билан маъмурий чора қўлланган.

Қурилиш ишлари давомида бинодаги темир-бетон плиталарининг қулаб тушиши ва бино юқори қаватларидаги деворлар бузилишига ишчилар томонидан темир-бетон плиталар устига меъёрдан (меъёр бўйича 1 метр квадрат юзага 800 килограмм юк тушиши белгиланган, лекин ушбу юзага 1400−1500 килограмм атрофида юк жойланган) ортиқ қурилиш материаллари юклангани ҳамда юкларни автокранда тушириш жараёнида динамик қўйиш ҳосил бўлиши сабаб бўлган.

Инспекция томонидан объектнинг шаҳарсозлик ҳужжатларисиз қурилган ва яроқсиз ҳолга келган 4 ва 5-қаватларини фуқаро И.Усмонов томонидан техника хавфсизлик талабларига қатъий риоя этган ҳолда бузиб (демонтаж) олиши кераклиги тушунтирилган, бинонинг 5-қавати демонтаж қилинган.

Ҳозирда И.Усмоновнинг молиявий муаммолари сабаб бинонинг 4-қаватини бузиш ва қурилиш ишларини давом эттириш вақтинча тўхтатилган. Объектнинг демонтаж ишларини бажариш ва қурилишни давом эттириш инспекция томонидан назоратга олинган.

Аввалроқ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Одилов Ўзбекистонда қурилаётган объектларга буюртмачилар масъул эканини маълум қилганди. Унинг бу гапи ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлгач, Қурилиш вазирлиги ҳолатга расмий муносабат билдирган. Қурилиш вазирлигига кўра, тақдим этилган видеолавҳада гап қурилишда жавобгар аввало, буюртмачи экани хусусида борган. Боиси буюртмачи техник назорат бўйича мутахассисни бириктиради ёки ушбу фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсни шартнома асосида жалб қилади.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023