АҚШда уриб туширилган объектлар ўзга сайёрага тегишли бўлиши мумкинлиги истисно этилмади

Америкалик ҳарбийлар томонидан уриб туширилган номаълум учар объектлар Ерга оид бўлмаслиги мумкин. Бу ҳақда Шимолий Америка Ҳарбий-космик мудофаа қўмондонлиги (NORAD) раҳбари генерал Глен ван Хёркка таяниб Reuters хабар берди.

Фото: EPA

Ван Хёркдан ҳарбийлар ушбу объектлар ўзга сайёрага тегишли бўлиши мумкинлигини истисно этадими, дея сўраган.

«Мен разведка жамияти ва контрразведкага буни аниқлаш имконини бераман. Айни вақтда ҳеч нарсани истисно этмайман», — деган у.

Ван Хёркнинг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбийлари мазкур объектлар ниманинг ҳисобига ҳавода муаллақ тургани ва қаердан учиб келганини аниқлай олмаган. «Биз бекордан бекорга уларни ҳаво шарлари эмас, объектлар демаяпмиз», — таъкидлайди у.

Февраль бошидан бери АҚШ ҳудудида уч маротаба учар объект уриб туширилди. Хусусан, 4 февраль куни америкалик ҳарбийлар Шимолий Каролина қирлоқларида Хитойга тегишли, мамлакат ҳаво маконида салкам бир ҳафта учган аэростатни уриб туширган. Вашингтон ушбу ҳаво шаридан жосуслик ва разведка маълумотларини тўплашда фойдаланилган деб ҳисоблайди. Пекин эса буни рад этиб, аппаратдан метеорологик мақсадларда фойдаланилгани ва АҚШ ҳудудига тасодифан кириб қолганини маълум қилди. Хитой ТИВ Қўшма Штатларни «ҳарбий кучини суиистеъмол қилишда» айблаган ва бундай ҳаракатлар давлатлар ўртасидаги муносабатларга зарар келтиришини айтган.

10 февраль куни эса Оқ уй Қўшма Штатлар Аляска узра аэростат уриб туширилганини эълон қилган, унинг қолдиқлари денгизга тушганди. Америка администрацияси аппарат кимга тегишли эканига аниқлик киритмаган.

12 февраль кечқурун конгрессмен Жек Бергман америкалик ҳарбийлар Канада чегарасидаги Гурон кўли узра учар объектни уриб туширганини маълум қилган. Кейинроқ Пентагон буни тасдиқлаган. Идоранинг маълум қилишича, объект ҳарбий инфратузилма устидан учиб ўтган ва хавф туғдирган. Бундан бир сутка олдин Канада шимолида ҳам номаълум учар объект уриб туширилганди.

Аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг оролга ташрифи туфайли Хитой билан Ғарб муносабатлари ёмонлашган. Чунки Хитой томони бунга норозилик билдирган ва ҳарбий машғулотлар ўтказишни бошлаганди. Натижада АҚШ президенти Жо Байден Хитой Тайванга ҳужум уюштирадиган бўлса, Қўшма Штатлар оролни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирганди. Шундан сўнг Си Цзиньпин Хитой Тайванга нисбатан куч ишлатиш ҳуқуқидан ҳеч қачон воз кечмаслигини маълум қилганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023