Бугун оқшоми. Андижонда уйнинг қулаб тушган плиталари, Жиззахда сўйилган бўри ҳамда Ўзбекистонда кутилаётган қорли об-ҳаво

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Андижонда уч қаватли бинога ноқонуний равишда қурилган яна икки қаватнинг бетон плиталари қулаб тушди

Андижон шаҳрида қурилиш ишлари 2022 йилнинг март ойида бошланган ва ҳозиргача тўлиқ якунланмаган, шаҳарсозлик ҳужжатларисиз қурилган объектда қўшимча 2 қават (4-5-қават) қўшиб, қурилиши оқибатида бинодаги темир-бетон плиталар қулаб тушди. Аниқланишича, қурилиш ишлари давомида темир-бетон плиталар устига меъёрдан 600-700 килограм ортиқча юк жойлангани сабабли бино юқори қаватларидаги деворлар бузилган.

Фото: Кадр/Telegram

Ҳолат бўйича қурилиш соҳасида назорат қилиш ва йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан яроқсиз ҳолга келган 4 ва 5-қаватларни техника хавфсизлик талабларига қатъий риоя этган ҳолда бузиб (демонтаж) олиш кераклиги тушунтирилган ҳамда бинонинг 5-қавати демонтаж қилинган.

Ўзбекистоннинг аксарият жойларида 14 февраль куни қор ёғиши кутилмоқда, шунингдек, республиканинг 9 та ҳудудида сел келиш хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» прогнозларига кўра, 14 февраль куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳамда Қорақалпоғистонда қор ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кундуз куни 12 даражагача исийди. Бундан ташқари,Ўзбекистонда 13–17 февраль кунлари об-ҳаво беқарор бўлиши кутилмоқда. Хусусан, республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Фото: «Ўзгидромет»

Шунингдек, Гидрометрология марказининг хабар беришича, 14-18 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шунингдек, қайд этилишича, 14-6 февраль кунлари республиканинг тўққизта ҳудудида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.

Жиззахда оққуш овлаган ва бўри сўйган фуқаролар аниқланди

Табиат ресурслари вазирлиги бундан икки йил олдин Жиззах вилояти Янгиобод тумани «Ҳавотоғ» ҚФЙнинг Учтургон қишлоғида яшовчи фуқаро Ж.З. томонидан бўрининг сўйилганини аниқлади. Ҳолат юзасидан фуқарога Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг ўн баравари, яъни 3 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Шунингдек, яна бир ҳолатда Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими ҳудудидан ўзига тегишли бўлган ов милтиғида Ўзбекистон «Қизил китоб»ига киритилган 1 бош оққушни ноқонуний равишда овлаган фуқаро аниқланди.

Фото: Табиат ресурслари вазирлиги

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 94-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун БҲМнинг 50 баробари, яъни 15 миллион сўм белгиланиб, тўпланган ҳужжатлар суд органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

Шунингдек, бошқа хабарлар:

  • Доллар курси кетма-кет учинчи кун пастлади;
  • Ғарб Украинага қайси турдаги жанговар самолётларни етказиб бермоқчи?;
  • «Эрон Россияга узоқ масофага мўлжалланган дронларни берган» — The Guardian;
  • Тезликни 60 км/соатгача тушириш йилига 600 дан ортиқ инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Хўш, таҳликали дунёда нима гап?

Рамзан Қодиров Украина президенти Зеленскийни отиш учун мўлжалланган пистолетни кўрсатди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия-1 телеканалига берган интервьюсида Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказишни нотўғри деб ҳисоблашини маълум қилди ҳамда уни террорчи, қишлоқи иблис, фашист деб атади.

Фото: Telegram

Шунингдек, Чеченистон етакчиси Украина президенти учун махсус сақланиб келинаётган ўқланган пистолетни кўрсатди. Рамзан Қодиров ушбу қуролни Зеленскийга юборишга тайёрлигини билдирган. «Мардонавор қадам қўйиши учун буни Зеленскийга юбораман. Бўлмасам, у ўз халқини ўлдириб бўлади», дейди Қодиров.

АҚШда уриб туширилган объектлар ўзга сайёраликларга тегишли бўлиши мумкин

Шимолий Америка Ҳарбий-космик мудофаа қўмондонлиги (NORAD) раҳбари генерал Глен ван Хёркнинг таъкидлашича, америкалик ҳарбийлар томонидан уриб туширилган номаълум учар объектлар Ерга оид бўлмаслиги мумкин.

Ван Хёркнинг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбийлари мазкур объектлар ниманинг ҳисобига ҳавода муаллақ тургани ва қаердан учиб келганини аниқлай олмаган. «Биз бекордан бекорга уларни ҳаво шарлари эмас, объектлар демаяпмиз», дея таъкидлайди у.

Зилзила сабабли Туркиянинг ташқи савдо ҳажми жиддй зарар кўриши мумкин. Шунингдек, мамлакат бўйлаб ер силкинишидан кейин 200 метрли ёриқлар пайдо бўлди

Туркия жануби-шарқида 6 февраль куни содир бўлган 7,6 балли зилзиладан жабр кўрган 10 та вилоят мамлакат ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ)нинг, тахминан, 9 фоизини ташкил этади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зилзиладан зарар кўрган минтақада саноат фаолияти, транспорт ва логистикадаги узилишлар ва ишчи кучининг йўқолиши ҳисобга олинса, Туркиянинг ташқи савдо ҳажми ҳам жиддий зарар кўриши мумкин.

Фото: karar.com

Бундан ташқари, ер силкиниши сабабли жиддий талафот кўрган вилоятлардаги қишлоқ хўжалигининг улуши Туркия жами ишлаб чиқариш ҳажмининг 15 фоизга яқинини ташкил этади. Бу эса ўз навбатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берилишининг қисқариши ҳамда озиқ-овқат инфляциясини янада кучайтириши мумкин.

Россия Фанлар академияси Зилзилаларни прогноз қилиш назарияси ва математик геофизика институти директори Пётр Шебалин Туркияда зилзиладан кейин ер юзасида 200 метрли ёриқнинг пайдо бўлиши — жуда кам учрайдиган ҳолат деб атади. Унинг сўзларига кўра, ернинг тортишиш кучи ҳамда зилзиланинг биргаликдаги ҳаракати туфайли 200 метр кенгликдаги ёриқлар юзага келган. Шебалиннинг таъкидлашича, Туркиядаги зилзиланинг чуқурлиги у қадар катта бўлмаган, аммо жуда кўп энергия ажралган.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасининг маълум қилишича, Туркияда содир бўлган зилзилалар оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони тўрт кишига етган. Маълумот учун, Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони айни пайтга келиб 33 минг кишидан ошди.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023