Жиззахда бўрини бошини узиб олган фуқаро аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти, Янгиобод туманининг Учтургон қишлоғида фуқаро томонидан бўрининг сўйилиши акс этган суратли хабар юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Жиззах вилояти бошқармаси экологик инспекцияси томонидан ўрганиш олиб борилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Аниқланишича, ушбу ҳолат Янгиобод тумани «Ҳавотоғ» ҚФЙнинг Учтургон қишлоғида яшовчи фуқаро Ж.З. томонидан икки йил олдин содир этилгани аниқланди. Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси, 1-қисмига асосан айбланувчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг ўн баравари миқдорида жарима қўлланилган.

Бундан ташқари, яна бир ҳолатда 11 февраль куни Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими ҳудудидан фуқаро А.К. ўзига тегишли бўлган ов милтиғида Ўзбекистон «Қизил китоб»ига киритилган 1 бош оққушни ноқонуний равишда овлагани аниқланди.

Фото: Табиат ресурслари вазирлиги

Ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 94-моддаси, 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шунингдек, унга нисбатан ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун БҲМнинг 50 баробари миқдорида жарима белгиланиб, тўпланган ҳужжатлар суд органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

Шунингдек, рейд тадбири давомида яна бир фуқаро ўзига тегишли бўлган ов милтиғи ёрдамида ов йўлланмасида белгиланганидан ортиқ 5 та қашқалдоқ ва 1 та ёввойи ўрдакни ноқонуний равишда овлагани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан унга нисбатан БҲМнинг 10 баробари мидорида жарима қўлланилган ҳамда ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун 1 миллион 800 минг сўм белгиланиб, ҳужжатлар тегишли тартибда суд органларига тақдим қилинмоқда.

Аввалроқ Жиззахда қармоқ ёрдамида сақоқушни овлаган шахс ушлангани ҳамда Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаровдан қуш овлагани учун тушунтириш хати олгани ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023