Ўзбекистонда ҳафта давомида беқарор об-ҳаво кузатилади

Ўзбекистонда 13–17 февраль кунлари об-ҳаво беқарор бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради «Ўзгидромет». Республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Қайд этилишича, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик, 16–17 февралда баъзи жойларда кучли ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. 14–16 февралда республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 15–20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ушбу ҳафтанинг ҳарорат фони февраль ойининг ўртаси учун бўлган иқлимий меъёрга яқин бўлади. Кечалари ҳаво ҳарорати 0–5 даража илиқ, кундуз кунлари асосан 6–11 даража илиқ атрофида бўлади. Республика шимолида ҳафтанинг биринчи ярмида кечалари 5–10 даража совуқ, кундуз кунлари 0–5 даража илиқ, иккинчи ярмида эса кечалари 2–7 даража совуқ, кундуз кунлари 2–7 даража илиқ бўлади.

Пойтахтда 14–15 ва 17 февраль кунлари вақти-вақти билан бир оз ёмғир ёғади, 16 февралда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечалари 0–3 даража илиқ, кундуз кунлари 7–10 даража илиқ атрофида бўлади.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 14 февраль, сешанба куни қор ёғиши кутилаётгани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 3 февралдан Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши бошлаганди. Шундан кейин ҳаво ҳарорати 20 даражагача исиди. Республика Гидрометеорология маркази 10 февраль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларига қор ёғишини маълум қилди. 13 февраль куни эса баъзи жойларда ҳарорат 12 даражагача исиди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023