Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел хавфи эълон қилинди
«Ўзгидромет» 14–18 февраль кунлар республика ҳудуди бўйича ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлишидан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, 14–16 февралда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучаяди. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин бўлган ҳудудлар:
- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музрабод туманларида;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.
Мавзуга доир: Вазирлар Маҳкамаси сел ва сув тошқинларига боғлиқ фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказди
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ноябрь бошларида Навоий вилояти Нурота туманида кучли ёмғир ёғиши оқибатида юзага келган сел кўприкка зарар етказганди. Шунингдек, 2022 йилнинг июнида Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган Тўпаланг сув омборидан сув тошиб чиққанди. Ундан олдинроқ эса кучли ёғингарчилик сабаб Сирдарёдаги шаҳарчани сув босгани ҳақида хабар берилганди. Ўша ойнинг ўзида Жиззах вилояти Зомин туманининг айрим ҳудудларида кузатилган эди. Ноябрь ойида эса Навоий вилоятида кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган сел кўприкка зарар етказганди.