Россияда ўзбекистонлик модельер давлат харидларига боғлиқ фирибгарликда гумонланмоқда

Ферутдин Зокиров исмли Ўзбекистон фуқароси Россия Мудофаа вазирлигига тиббиёт техникаларини етказиб беришдаги фирибгарликда гумонланиб ҳибсга олинди, деб хабар беради «Коммерсантъ».

Фото: Vzglyad.uz

Маълумотларга кўра, 2020 йил баҳорда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу коронавирус инфекциясининг тарқалиши муносабати билан Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-тиббий бош бошқармаси эҳтиёжлари учун тиббий асбоб-ускуналар ва шахсий ҳимоя воситалари харид қилишни топширган.

Пандемия туфайли Европа ва АҚШдан етказиб беришларда қийинчиликлар юзага келгач, ҳарбий идора хитойлик ишлаб чиқарувчилар билан келишишга уринган. Сунъий нафас олдириш аппаратлари (ИВЛ)га талаб ортиб кетгани сабаб бирорта тиббиёт компанияси уларнинг ўз вақтида етказилишига кафолат бермаган. Натижада Федерал давлат унитар корхонаси бошлиғи ўринбосари Лариса Леонтьева умумий танишлари орқали машҳур дизайнер ва кийим-кечак модельери Ферутдин Зокировга чиққан. У эса ўз навбатида танишлари орқали зарур тиббий асбоб-ускуналар етказиб берилишини ваъда қилган.

Тиббий товарлар рўйхатига Зокиров Yuwell YH-730 ИВЛ аппаратларини киритган. 2020 йил баҳорида умумий ҳисобда ҳарбий идора 400 миллион рубль (5,5 миллион доллар) тўлаб, 350 та шу каби аппаратни олган. Аммо буюртмачи ИВЛ аппаратлари ўрнига «уйқу апноэси» синдромидан (нафас йўллари билан боғлиқ уйқунинг бузилиши) азият чекувчи беморлар учун мўлжалланган қурилмаларни қиммат нархда олгани маълум бўлган.

Ферутдин Зокиров ва Лариса Леонтьевага нисбатан Россия қонунчилигига мувофиқ жиноят иши қўзғатилган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023