Тошкентда қизлар йўқолаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳрида қизлар йўқола бошлагани тўғрисида тарқалган хабарларни рад этди, деб хабар беради Kun.uz.

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда қизлар йўқола бошлагани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсовга кўра, Telegram’да тарқалган қизларнинг ғойиб бўлаётгани ҳақидаги хабарлар гўёки бу воқеалар бир-бири билан узвий боғлиқдек тасаввур уйғотса-да, ҳақиқатга тўғри келмайди. Буни қизларнинг турли кунларда, турли жойларда ғойиб бўлгани ҳам тасдиқлайди.

Фото: Kun.uz

«Балоғат ёшига қадам қўяётган ўсмирларда уйдагилари билан чиқишмай қолиш ёки оиласидагиларга жаҳл қилиб бува-бувисиникига, дугонасиникига ёки бошқа қариндошлариникига кетиб қолиш тез-тез кузатилиб туради. Бу билан бундай хабарларга лоқайдмиз, демоқчи эмасман. Бу каби хабарлар тарқалиши билан назоратга олинади ва тегишли хизматлар ёрдамида суриштирувлар ўтказилади. Ҳозирча қизларнинг йўқолгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларнинг бирортаси тасдиғини топгани йўқ. Чунки уларнинг ҳаммаси йўқолгани ҳақида 102 га ариза келиб тушган куни ё эртасига тезкор ходимлар томонидан топилган», — дейди Шохруҳ Ғиёсов.

Ғиёсовнинг айтишича, кимлардир турли вақтларда йўқолган қизлар ҳақидаги хабарларни турли жойлардан олиб умумлаштирган ва воқеликка ваҳимали тус беришга, бу орқали аҳоли орасида саросима уйғотишга уринган.

ИИВ масъули ушбу хабарлар ортидан 102 қисқа рақамига мурожаатлар кўпайиб кетганини таъкидлаб, Telegram каналлари маъмурларидан ҳар бир ахборотни текшириб, сўнг эълон қилишни, текширилмаган ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборотни тарқатганлик учун жавобгарлик борлигини эслатиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг сентябрь охирларида Тошкент шаҳрида номаълум шахс автомобилига 5 ёшли болани ўтқизмоқчи бўлгани ҳақида овозли хабар тарқалганди. Маълумот юзасидан текширув ишлари ўтказилгач, унинг ёлғон экани маълум бўлганди. 2022 йил октябрда эса Шоҳрух Ғиёсов Тошкентда бола ўғрилари пайдо бўлгани айтилган миш-мишларга муносабат билдирганди. «Бола ўғирлаш билан боғлиқ аудио миш-мишлар тарқалмоқда. Маълум қиламизки, бу каби хабарлар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ. Интернет орқали ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлаётган субъектларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади», — деганди у.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023