Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 33 минг кишидан ошди

Туркияда 6 февраль куни содир бўлган кучли зилзилалар қурбонлари сони 29,6 минг кишига етди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бошқармасига (AFAD) таяниб Anadolu агентлиги хабар берди.

Фото: Anadolu

Қайд этилишича, ҳозирга қадар ер ости силкинишлари оқибатида талафот кўрган ҳудудлардан қарийб 148 минг киши эвакуация қилинган.

AFAD маълумотларига кўра, Қаҳраманмарашдаги Пазаржик ва Эльбистон туманларида юз берган иккита зилзиладан кейин яна 2,4 мингдан ортиқ афтершоклар қайд этилган.

Шу билан бирга, Суриянинг Ҳалаб, Алеппо, Хамо, Латакия ва Раққа вилоятларида ҳалок бўлганлар сони 3,5 минг кишидан ошган. Табиий офат жойида 233 мингдан ортиқ қутқарувчи иш олиб бормоқда. Туркиялик ҳамкасбларига дунёнинг кўплаб давлатларидан, жумладан, Ўзбекистондан ҳам қутқарувчилар ёрдам бермоқда.

Маълум қилинишича, зилзилалардан кейин ота-онасиз ёки қаровсиз қолган 574 бола топилган бўлиб, уларнинг 503 нафарининг шахсига аниқлик киритилган.

Эслатиб ўтамиз, магнитудаси 7,7 га тенг зилзила 6 февраль тонгида Сурия чегарасидаги Қаҳрамонмараш туманида кузатилган. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг айтишича, ҳалокат 10 та вилоятга таъсир кўрсатган ва сўнгги 84 йил ичидаги энг ҳалокатлиси ҳисобланади: 1939 йилда Туркияда содир бўлган зилзила оқибатида 30 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганди.

Ўз навбатида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Туркиядаги кучли зилзиладан омон қолганлар очиқ ҳавода ва «даҳшатли шароитда» қолган бўлиб, бу ер ости силкинишлари оқибатида ҳалок бўлганлар сонига тенг яна шунча қурбонларни юзага келтириши мумкинлигини маълум қилган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023