Туркиядаги зилзила мамлакат иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши маълум қилинди

Туркиядаги зилзиладан жабр кўрган 10 вилоят мамлакат ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ)нинг, тахминан, 9 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда Al-Monitor нашри хабар берди.

Фото: Getty Images

Қайд этилишича, улар орасида саноати энг ривожланган вилоят Газиантеп ҳисобланади — у 2021 йилда Туркия иқтисодиётининг 11,4 фоизга ўсишида 81 вилоят орасида 0,25 фоиз ҳисса қўшган.

Зилзиладан зарар кўрган минтақада саноат фаолияти, транспорт ва логистикадаги узилишлар ва ишчи кучининг йўқолиши ҳисобга олинса, Туркиянинг ташқи савдо ҳажми ҳам зарар кўриши мумкин.

Талафот кщрган вилоятлардаги қишлоқ хўжалигининг улуши мамлакатдаги жами ишлаб чиқариш ҳажмининг 15 фоизга яқинини ташкил этади. Ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берилишининг қисқариши Туркияда январь ойида 71 фоизни ташкил этган озиқ-овқат инфляциясини янада кучайтириши мумкин.

Расмий маълумотларга кўра, 2022 йилда 10 та вилоятдан амалга оширилган экспорт ҳажми 21,5 миллиард долларни ташкил этган — бу турк экспортининг 8,5 фоизидир. Ушбу экспертнинг ярми Газиантеп вилояти ҳисобига тўғри келган. Ундан кейинги ўринда Ҳатай вилояти турибди — у ерда Яқин Шарқ давлатларини ўзаро боғлашга хизмат қиладиган денгиз бандаргоҳлари бор бўлиб, экспорт ҳажми 4,1 миллиард долларни ташкил этган. Адана эса 3,1 миллиард доллар билан кейинги ўринни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, магнитудаси 7,7 га тенг зилзила 6 февраль тонгида Сурия чегарасидаги Қаҳрамонмараш туманида кузатилган. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг айтишича, ҳалокат 10 та вилоятга таъсир кўрсатган ва сўнгги 84 йил ичидаги энг ҳалокатлиси ҳисобланади: 1939 йилда Туркияда содир бўлган зилзила оқибатида 30 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганди.

Ўз навбатида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Туркиядаги кучли зилзиладан омон қолганлар очиқ ҳавода ва «даҳшатли шароитда» қолган бўлиб, бу ер ости силкинишлари оқибатида ҳалок бўлганлар сонига тенг яна шунча қурбонларни юзага келтириши мумкинлигини маълум қилган.

Аввалроқ Савдо-саноат палатаси ҳамда «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси томонидан 8 февраль куни қардош турк халқига Ўзбекистондаги икки давлат ишбилармонлари UTID, DEIK, MUSIAD номидан инсонпарварлик ёрдами юборилиши ташкил қилинган эди.

Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан 9 февраль куни Ўзбекистон махсус борти ҳалокатли зилзилалар оқибатида жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш мақсадида Газиантеп шаҳрига (Туркия) етиб борган. Махсус бортда умумий сони 71 кишидан иборат қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари гуруҳи билан бир қаторда, навбатдаги гуманитар ёрдам партияси ҳам етказилган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023