АҚШ кетма-кет уч кун «номаълум учар жисмларни» уриб туширмоқда. Бундан олдин Хитой аэростати йўқ қилинганди

Америкалик ҳарбийлар саккиз кун ичида АҚШ ва Канада ҳаво маконида тўртта учар объектни уриб туширди. Пентагон амалдорларининг сўзларига кўра, тинч даврда бунақа ҳодисалар олдин содир бўлмаган, деб ёзади The New York Times.

Фото: U.S. Air Force

Америкалик ҳарбийлар 4 февраль куни Шимолий Каролина қирлоқларида Хитойга тегишли, мамлакат ҳаво маконида салкам бир ҳафта учган аэростатни уриб туширган. Вашингтон ушбу ҳаво шаридан жосуслик ва разведка маълумотларини тўплашда фойдаланилган деб ҳисоблайди. Пекин эса буни рад этиб, аппаратдан метеорологик мақсадларда фойдаланилгани ва АҚШ ҳудудига тасодифан кириб қолганини маълум қилди. Хитой ТИВ Қўшма Штатларни «ҳарбий кучини суиистеъмол қилишда» айблаган ва бундай ҳаракатлар давлатлар ўртасидаги муносабатларга зарар келтиришини айтган.

Жо Байден администрацияси вакилларининг айтишича, президент аэростатни уриб тушириш бўйича буйруқни 1 февралда берган, аммо ҳарбийлар унинг қолдиқлари ердаги одамларга бирор хавф туғримаслиги учун аппарат сув устига учиб келишини бир неча кун кутган.

Аппарат қолдиқлари таҳлил қилингач, АҚШ Давлат департаменти Хитой аэростати радиоэлектрон разведка ускуналари билан жиҳозланганини маълум қилди. Бундан ташқари, унинг парраклари ҳаракат йўналишини ўзгартириш имконини берган.

Америкалик амалдорларга кўра, аэростатда ўзини ўзи йўқ қилиш механизми ҳам бўлган, аммо у ишга тушмаган. Бу Хитой ҳукумати разведка маълумотларини тўплашни давом эттириш ниятида бўлганини билдиради.

10 февраль куни эса Оқ уй Қўшма Штатлар Аляска узра аэростат уриб туширилганини эълон қилган, унинг қолдиқлари денгизга тушганди. Америка администрацияси аппарат кимга тегишли эканига аниқлик киритмаган. Расмийларнинг таъкидлашича, ушбу объект «фуқаролик парвозлар хавфсизлигига таҳдид уйғотган».

11 февраль куни Американинг F-22 қирувчи самолёти яна бир номаълум объектни уриб туширган. Аввалига у АҚШ ҳаво маконида аниқланган, бироқ кейин Канада чегараси томон ҳаракатланган. У АҚШ чегарасидан 160 километр узоққа борганида кичик масофага мўлжалланган ракета учирилган. Маълумотларга қараганда, ушбу учар объект шаҳли цилиндрик бўлган. Унинг қаердан келиб қолгани тўғрисида маълумот йўқ.

12 февраль кечқурун конгрессмен Жек Бергман америкалик ҳарбийлар Канада чегарасидаги Гурон кўли узра учар объектни уриб туширганини маълум қилган. Кейинроқ Пентагон буни тасдиқлаган. Идоранинг маълум қилишича, объект ҳарбий инфратузилма устидан учиб ўтган ва хавф туғдирган.

Ўз навбатида Хитой давлат ОАВлари Шаньдун вилоятининг Жичжао шаҳри яқинида номаълум объектга дуч келганини эълон қилган. The New York Times газетасининг ёзишича, бир неча кун давомида содир бўлган қатор ҳодисалар оқибатида АҚШ ва Канада ҳарбийлари биргаликда аэрокосмик мудофаа кучлари шай ҳолатга келтирилган. Хитой аэростати учиб кирганидан кейин Шимолий Америка Ҳарбий-космик мудофаа қўмондонлиги (NORAD) ўзининг радар тизимини сезгирроқ қилиб қайта созлаган, натижада у аниқлаган объектлар сони кескин ошган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023