АҚШ Украинани урушнинг «ҳал қилувчи вақти» келганидан огоҳлантирди

АҚШ президенти Жо Байден администрацияси Украина ҳукумати уруш траекториясини ўзгартиришнинг ҳал қилувчи вақти келгани ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради The Washington Post.

Фото: Украина Мудофаа вазирлиги

Оқ уй ходимларининг ҳисоблашича, Россия баҳорда ҳужумни бошлайди, Украина эса бой берилган ҳудудларни қайтариш учун контрҳужумга ўтиши мумкин. Кейинги ойлар кескин кечиши ҳақида Украина ҳукуматига январь ойида Киевга келган америкалик амалдорлар маълум қилганди.

Америкалик ҳарбий таҳлилчиларнинг айтишича, Украина қўшинлари учун бир вақтнинг ўзида Донецк вилоятидаги Бахмут шаҳрини ҳимоя қилиш ва баҳорда контрҳужумни бошлаш қийин. The Washington Post суҳбатдошларининг таъкидлашича, агарда Украина Россия қўшин юборган барча йўналишда уруш олиб борса, бу рус ҳукуматининг фойдасига ишлайди.

АҚШ Киевга босим ўтказишни кучайтирган, чунки Оқ уй Конгресси Украинага олдингидек ёрдам ажратишга эришиши тобора қийинлашиб боради. Бунга айрим республикачиларнинг қўллаб-қувватловни қисқартириш борасидаги чиқишлари сабаб бўлмоқда. Ҳозирда Жо Байден аминистрацияси Конгресс билан украинага 10 миллиард доллар миқдорида ёрдам ажратишни муҳокама қиляпти. Янги ёрдам пакети Россияга қарши янги санкциялар билан бирга кейинги ҳафтада эълон қилиниши кутилмоқда.

АҚШ ҳукумати Украинани имкон қадар узоқ қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтяпти, шу билан бирга, ёзга бориб Киев Американинг ҳозирги ёрдам пакетини сарфлаб бўлади, шундан кейин можарони сиёсий йўл билан ҳал этиш қийинлашади.

Январда АҚШ ҳукумати Украинага 2,2 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрлаётгани маълум бўлганди. Унинг ичидан узоқ масофага мўлжалланган ракеталар ўрин олади. Гап Boeing ва Saab Group компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган GLSDB (Ground Launched Small Diameter Bomb) ракеталари ҳақида кетмоқда. Улар 150 километр узоқликка парвоз қила олади. Украина узоқ масофага мўлжалланган ракеталарга муҳтож ва Ғарб ҳамкорларига бундай қуроллар мамлакат ташқарисидаги нишонларга қарши қўлланилмаслигига кафолат беришга тайёрлигини билдирган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023