Бугун оқшоми. Бухорода «буханка» ичидан чиққан сичқон ахлати, Тошкентда калтакланган 6 ёшли ногирон бола ҳамда Путин учун махсус яратилган зирҳли поезд ва темир йўл платформлари

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Kompromatuzb Telegram-канали ҳамда бошқа каналлар орқали амалга оширилган жиноятларга алоқадорлиги сабабли қўлган олинган Хуршид Далиев тергов изоляторидаги шароитлар ҳақида гапириб берди

Bugun.uz мухбири «Kompromatuzb» Telegram-канали ҳамда бошқа каналлар орқали амалга оширилган жиноятларга алоқадорлиги сабабли қўлган олинган Хуршид Далиевнинг аҳволидан хабар олиш учун тергов изоляторига борди ҳамда у билан суҳбатлашди. Айбланувчининг сўзларига кўра, унинг соғлиғидан шикояти йўқ, шунингдек, у ҳозирда ўзини яхши ҳис қилаётганини ҳамда мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилаётганини таъкидлади.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

«Кўриб турганингиздек, мен тирикман ва соғломман. Ҳаммаси жойида. Ҳозирда менга нисбатан очилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари қонун доирасида олиб борилмоқда. Бундан ташқари, менга адвокат ҳам берилди. У бу ерга тез-тез ташриф буюради», — деди гумонланувчи. Шунингдек, суҳбат давомида Далиев сўроқ пайтида ўзига нисбатан ҳеч қандай босим ўтказилмаганини ҳам маълум қилди.

Ўзбекистоннинг барча нефть ва газ конларига тегишли ҳуқуқ Россияга берилгани рад этилди

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва «Ўзбекнефтгаз» раиси Меҳриддин Абдуллаев журналист ҳамда блогерлар билан учрашувда «Озодлик радиоси» томонидан эълон қилинган суриштирувга кўра, Ўзбекистондаги барча нефть ва газ конларининг эксклюзив ҳуқуқлари Россияга бериб юборилганини асоссиз маълумотлар деб атади.

«Бу – умуман асоссиз, ёлғон, нотўғри талқин қилинган маълумот. Эксплуатациядаги конларнинг асосий қисми ‘Ўзбекнефтгаз’ компаниясида», – деди вазир.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, 35 йиллик эксклюзив ҳуқуқ фақатгина Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» номли газ-конденсат конини ўзлаштириш ва ундан маҳсулот қазиб чиқаришгагина тааллуқлидир. Вазирнинг айтишича, кондан олинган фойдани инвестор ва давлат ўзаро 50/50 нисбатда тақсимлашга келишган ҳамда битим кучга кирганидан бошлаб 35 йил давомида амал қилади.

Қашқадарёда зилзила содир бўлди

Қашқадарё вилоятида 14 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 05:48 да 3,6 балли зилзила содир бўлди. Ер силкинишининг эпицентри вилоятнинг Деҳқонобод туманида қайд этилган. Зилзила эпицентри эса Тошкентдан 417 километр жануби-ғарбда жойлашган. Аввалроқ Фавқулотда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмаслиги маълум қилганди.

Бухорода «буханка» ичидан сичқон ахлати чиқди

Бухородадаги савдо дўконларининг биридан харид қилинган «буханка» нонлардан сичқон ахлатлари чиқди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ушбу ҳолат юзасидан «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг тегишли моддалари билан иш қўзғатилган.

Фото: Кадр/Telegram

Бундан ташқари, истеъмолчиларга етказилган зарарни қоплаш юзасидан иш ишлаб чиқарувчи корхонага тегишли кўрсатма ҳам берилган. Шунингдек, Санитария-эпедимиология ва осойишталик хизмати томонидан мазкур савдо шохобчаси ва ишлаб чиқарувчи корхонада санитария меъёрларига риоя этилиши бўйича ўрганишлар ўтказилган.

Тошкент метросининг ерусти ҳалқа йўли йўналиши бир кунга ёпилади

«Тошкент метрополитени»нинг маълум қилишича, 18 февраль куни метрополитеннинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати бир кун давомида тўхтатилади. Қайд этилишича, метро темирйўлларида бажарилаётган қурилиш ишларнинг сўнгги босқичи амалга оширилиши сабабли  ушбу йўналишдаги поездлар ҳаракати тўхтатилмоқда.

Фото: Bugun.uz

Ерусти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати 19 февраль кунидан доимий жадвал асосида давом эттирилади.

Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев вафот этди

Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида оламдан ўтди.

Фото: «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати

Бахтиёр Сайфуллаев 1951 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У фаолияти давомида 2005-2012 йилларда Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари, 2012-2017 йилларда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтига ректорлик қилган ҳамда 2017 йилдан Маданият вазирлигига раҳбар этиб тайинланган. Шунингдек, у 2020 йилнинг 18 январида Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан сенатор этиб тайинланганди.

Тошкентда энага 6 ёшли ногирон болани калтаклади

Тошкентда энага ногирон болани калтаклаб, қўрқитиб ухлашга мажбур қилиб, тазйиқ ўтказиб келаётгани айтилган хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Аниқланишича, Чилонзор туманида яшовчи 1995 йилда туғилган И.Х. ўзининг ногирон фарзандига энагалик қилиш учун 2002 йилда туғилган С.Т.ни ишга ёллаган. Бироқ энаганинг хизматидан шубҳаланган уй эгаси фарзандининг ётоқхонасига кузатув камерасини ўрнатгани маълум бўлди.

Натижада 11 февраль куни энага 6 ёшли ногирон болага қўпол муносабатда бўлиб, уриб калтаклагани кузатув камерасида қайд этилган. Оқибатда хонадон эгаси шу куни энагани ишдан бўшатган ҳамда фуқароларни огоҳликка чақириш мақсадида видеотасвирни ижтимоий тармоқларда тарқатган. Ҳозирда ҳолат юизасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Шунингдек, бошқа хабарлар:

  • Тошкент вилоятидаги мактабнинг янги биносида ёриқлар пайдо бўлди;
  • Самарқандда блогер микрофон бермагани учун ресторан ходимларини ҳақоратлаб, жанжал кўтарди — видео;
  • Самарқанддан Россияга учаётган самолётнинг ҳавода тўқнашувнинг олдини олиш тизими ишламай қолди;

Хўш, оламда нима гап?

Владимир Путин Украинадаги уруш бошланишидан олдин зирҳли поезддан фойдаланишни бошлагани маълум бўлди

Россия президенти Владимир Путин Украинадаги уруш бошланишидан олдин 2021 йилнинг август-сентябрь ойларидан бошлаб сафарлар учун мўлжалланган президентлик самолётларига қараганда кўпроқ махсус зирҳли поездлардан фойдаланишни бошлагани аниқлнади. Россия президенти администрациясига яқин манбанинг тасдиқлашича, сўнгги версиядаги зирҳли поезд 2014-2015 йилларда жиҳозланган. Махсус таркибдан фойдаланишдан мақсад Путиннинг ҳаракатланиш махфийлигини таъминлаш режалаштирилган.

Суриштирув натижаларига кўра, махсус поезд «Россия темир йўллари»га қарашли бошқа таркиблардан деярли фарқ қилмайди. Бироқ, мазкур таркибнинг ажралиб турувчи жиҳатлари сифатида зирҳланган президент вагонлари ҳамда давлат раҳбарининг ётоқхона ва йиғилиш ўтказиш учун ишчи кабинети борлиги, шунингдек, уни кузатиб борувчи ва махсус алоқа вагонлари борлиги билан бошқа поездлардан фарқлаш мумкин.

«Албатта, зирҳли поезд бўлганидан кейин унинг учун махфий темир йўл ва станция ҳам керак»: Владимир Путин учун махусу темир йўл тармоқлари, хусусан, махфий станция қурилгани аниқланди

Аниқланишича, Путиннинг Новгород вилоятидаги Валдай қароргоҳи яқинида вертолёт майдончасига эга қўриқланадиган термир йўл станцияси мавжуд. Сунъий йўлдош суратларига кўра, Путин учун мўлжалланган станция ва темир йўл 2019 йилда қурилган. Ушбу хабарларни маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам тасдиқлаган. Уларнинг сўзларига кўра, темир йўл сатанцияси фақат президентнинг ҳаракатланиши учун қўлланилади.

Фото: Telegram / Sota
Фото: Telegram / Sota

Бундан ташқари, 2015 йилда қурилган Путиннинг Москва вилояти Ново-Огарёвадаги қароргоҳида жойлашган темир йўл станциясининг борлигини сунъий йўлдошлардан олинган суратлар тасдиқлайди. Шунингдек, яна бир термир йўл платформаси 2017 йилда эса Сочидаги «Бочаров ручей» президент қароргоҳи яқинида қурилган.

Россиянинг ҳарбий кемалари ядро қуроллари билан жанговар навбатчилик қилишни бошлади

Норвегия разведка хизмати маълумотларига кўра, «совуқ уруш» тугаганидан бери биринчи марта Россия Шимолий флоти кемалари тактик ядровий қурол ортилган ҳолда денгизга чиқишни бошлаган.

Фото: kchf.ru

Разведка хизматининг йиллик ҳисоботида келтирилишича, Украинада бошланган урушдан кейин «Россия учун ядровий қурол аҳамияти сезиларли даражада ошгани сабабли Шимолий флотнинг сув ости ва сув усти кемалари ядровий қуроллар билан жанговар навбатчилик қилишни бошлаган.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023