Имтиҳонлардан ўта олмаган 21 ёшли фарғоналик талаба бензин билан ўзини ёқиб юборди

Наманган мухандислик қурилиш институтининг 3-босқич талабаси 5 та фандан оралиқ имтихонларни топшира олмаганлиги сабабли ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Bugun.uz’га Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, 2002 йилда туғилган Фарғона вилояти, Бешариқ туманида яшаган, Наманган мухандислик қурилиш институтининг 3-босқич талабаси Х.Х. олийгоҳда 5 та фандан оралиқ имтихонларни топшира олмаганлиги сабабли, қайта топширишга қолиб кетган. Натижада гуруҳ рахбари талабанинг отасига қўнғироқ қилиб, фарзанди 5 та фандан оралиқ имтихонларни топшира олмаганлигини айтган.

Ўз навбатда ота ўғлига қўнғироқ қилиб, телефон орқали танбеҳ берган. Шундан сўнг, талаба Х.Х. отасининг берган танбеҳига зарда қилиб, руҳий тушкунликка тушиб, Янгиқўрғон тумани, «Нурафшон» МФЙ худудидаги дала-адирлик майдонига бензин ёнилғисини олиб келиб, ўзини устидан бензин қуйиб, ёқиб юборган ҳамда ўз жонига суиқасд қилган.

Қайд этилишича, Х.Х. ни ёниб жарохат олганлигини кўриб қолган фуқаролар унга ёрдам кўрсатиб, шифохонага олиб келишган. Тиббий маълумотга кўра, Х.Х. нинг баданида, алангадан танасининг 50 фоиз қисмида чуқур куйиш жарохатлари мавжудлиги кўрсатилган. Оқибатда шифкорлар томонидан кўрсатилган тез-тиббий муолажаларга қарамасдан у 13 февраль куни шифохонада вафот этган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Янгиқўрғон туман прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонадаги заводда устига бензин сепиб, ўзини ёқиб юборган аёл вафот этгани, шунингдек, Тошкент вилоятидаги ҳарбий қисмда ўзини отиб қўйган аскар ўлимида жиноят излари йўқ деб топилгани ҳақида хабар берилганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023