Жиззах, Самарқанд ва Бухорода 460 млн сўмдан ортиқ қалбаки пуллар мусодара қилинди

Жиззах, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида 462,4 миллион сўмлик қалбаки пулларни тайёрлаб, муомалага киритганликда гумон қилиниб, олти нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, 3 февраль куни Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида ички ишлар ходимлари томонидан Paynet орқали пластик картага 4,3 миллион сўм қалбаки пул ўтказган шахслар қўлга олинган.

Тергов давомида Жиззах вилоятида яшовчи икки нафар фуқаро ҳам қўлга олиниб, улардан 10 дона Paynet чеки, 39 дона банк квитанцияси ва битта пластик картаси олиб қўйилган. Уларнинг кўрсатмаларига кўра, Paynet’нинг тўртта шохобчасидан 4,5 миллион сўм олинган.

Маълум бўлишича, қўлга олинганлардан бири қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уйга яна 18 миллион қалбаки сўм яширган. Тергов жараёнида у Самарқанд вилояти Пайариқ туманида яшовчи фуқародан 18 миллион сўмга қалбаки 28 миллион сўм сотиб олганини тан олган.

Қўлга олинган самарқандлик ўз навбатида, Бухоро шаҳрида яшовчи фуқародан ҳар бирининг номинал қиймати 200 минг сўмдан бўлган қалбаки пулларни 60 минг сўмдан сотиб олганини маълум қилган.

Бундан ташқари, Бухоро шаҳрида яшовчи уч нафар фуқаро 100 миллион сўм қалбаки пулни 30 миллион сўмга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинган. Улардан 336,4 миллион сўм қалбаки пул, тўртта компьютер, бешта принтер, учта қоғоз кесиш машинаси ва 35 дона рангсиз лак мусодара қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда янги 1000 сўмлик тангалар муомалага чиқарилиши, Ўзбекистонда қарийб 9 минг доллар қалбаки пуллар муомалага чиқарилишининг олди олингани, Марказий банк раиси 200 минг сўмлик банкноталар чиқарилиши мумкинлигини айтгани ҳамда Ўзбекистонда 7 ойда қанча қалбаки валюталарнинг муомалага киртилишига чек қўйилгани ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023