Норвегия Россия кемалари денгизга ядровий қурол билан чиқаётганини маълум қилди

Россия Шимолий флоти кемалари 30 йилдан бери биринчи марта тактик ядровий қурол ортилган ҳолда денгизга чиқишни бошлади. Бу ҳақда Норвегия разведка хизмати (NIS) маълум қилди.

Фото: «ТАСС»

Разведка хизматининг йиллик ҳисоботида келтирилишича, совет даврида Шимолий флотнинг ҳарбий кемалари мунтазам равишда денгизга ядровий қурол билан чиққан, аммо «совуқ уруш» тугаганидан бери бундай ҳолатлар юз бермаган. Маълумотларга кўра, Украинада бошланган урушдан кейин «Россия учун ядровий қурол аҳамияти сезиларли даражада ошган».

«Ядровий потенциалнинг марказий қисми Шимолий флотнинг сув ости ва сув усти кемаларига жойлаштирилган. Ядровий қурол НАТОга аъзо давлатлар иштирок этиши мумкин бўлган операциялар вариантларига, айниқса, катта хавф туғдиради», дейилади ҳисоботда.

Ядровий қуролдан фойдаланиш эҳтимоллиги ҳақидаги мунозалар Украинада можаро бошланганидан кейин қайта тикланди. Шу билан бирга, Кремль бир неча бор ядровий қуролдан фойдаланиш ҳақидаги саволни ҳам кўтариб бўлмаслигини таъкидлаган. Россия президенти Владимир Путин томонидан тасдиқланган доктринада ядровий қуролдан қуйидаги ҳолатларда фойдаланилиши белгиланган:

  • Россия ва (ёки) унинг иттифоқчилари ҳудудларига ҳужум қиладиган баллистик ракеталарнинг учирилиши тўғрисида ишончли маълумот олинганида;
  • душман томонидан Россия ҳудудида ядро қуроли ва оммавий қирғин қуролларининг бошқа турларидан фойдаланилганида;
  • душманнинг Россиядаги муҳим давлат ёки ҳарбий объектларга таъсири оқибатида уларнинг ишдан чиқишига олиб келганда жавоб ҳужуми сифатида ядровий кучлар ҳаракатга келтирилади;
  • давлатнинг мавжудлиги таҳдид остида бўлганда, оддий қуроллардан фойдаланган ҳолда Россияга қарши тажовуз амалга оширилса.

Шу билан бирга, сентябрь охирида Путин Россияни ҳимоя қилиш учун барча воситаларни ишга солишга ваъда берган ва ядро қуролидан фойдаланиш таҳдидлари айнан Ғарбдан келаётганини таъкидлаганди. «Биз халқимизни ҳимоя қилиш учун барча воситалардан фойдаланамиз. Бу муболаға эмас. Мустақиллигимиз ва эркинлигимиз барча имкониятлар билан таъминланади», — деган у.

Аввалроқ ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилганди. Шунингдек, АҚШ қандай ҳолатда ядро қуролидан фойдаланиши маълум қилинган. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага нисбатан ядровий қурол қўлланилиши мумкинлигига оид саволларга жавоб қайтарар экан, «Доктринани ўқинглар. У ерда ҳаммаси ёзилган» деган. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен эса SBC телеканали Вашингтон Россия ядровий қуролдан фойдаланиши эҳтимоли юзасидан режа ишлаб чиққанини айтган эди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023