«Ўзбекистон барча нефть ва газ конларига тегишли эксклюзив ҳуқуқни Россияга бергани ёлғон» — энергетика вазири

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва «Ўзбекнефтгаз» раиси Меҳриддин Абдуллаев журналист ҳамда блогерлар билан учрашувда Ўзбекистон нефть ва газ конларига тегишли эксклюзив барча ҳуқуқлар Россияга берилгани айтилган саволларга жавоб берди.

Фото: Kun.uz

Аввалроқ «Озодлик радиоси» Ўзбекистондаги барча нефть ва газ конларининг эксклюзив ҳуқуқлари Россияга бериб юборилганига оид суриштирувини эълон қилганди. Бу жамоатчиликнинг кўплаб норозиликларига сабаб бўлди. Ўзбекистон энергетика вазирининг сўзларига кўра, суриштирувда келтирилган маълумотлар асоссиз.

«Йўқ, бермаган. Умуман асоссиз, бу ёлғон, нотўғри талқин қилинган маълумот. Ўзимизда эксплуатацияда бўлган барча конларнинг асосий қисми ‘Ўзбекнефтгазʼ компаниясида», —дейди вазир.

Шу билан бирга, Жўрабек Мирзамаҳмудов ушбу 35 йиллик ҳуқуқлар нимага тегишли эканига ҳам изоҳ берган.

«Бу Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳудудида жойлашган 35 йил фақатгина ‘Мустақилликнинг 25 йиллигиʼ номли газ конденсат конини ўзлаштиришга, уни ишлатишга тегишли. Агарда Ўзбекистонда ҳозирда 250 дан ортиқ нефть ва газ конлари бўлса, шу конлардан 1 тасидир. Ҳозирги кунда инвесторлар томонидан тўлиқ ўзларининг ҳисобидан — бюджетдан харажат ёки давлат кафолати йўқ — юз фоиз инвесторлар ҳисобидан амалий ишлар олиб бориляпти», — дейди Мирзамаҳмудов.

Вазирнинг айтишича, кондан олинган фойдани инвестор ва давлат ўзаро 50/50 нисбатда тақсимлашга келишган. Битим кучга кирганидан бошлаб 35 йил давомида амал қилади.

«Нимага 35 йил деган савол туғилиши мумкин. Биздаги маҳсулотни тақсимлаш битимларидан 5 тасининг муддати 25 йилдан 42 йилгача. Масалан, Қандимдаги кон бўйича ‘Лукойл’ билан битим муддати — 42 йил, сабаби бунинг 8 йили геологик қидирув ишларини ўз ичига олади. ‘Мустақилликнинг 25 йиллиги’ кони бўйича шартнома 35 йилга тузилган, шундан 8 йили — геологик қидирув ишлари», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, январь охирларида Ўзбекистон ҳамда Россиянинг «Газпром» компанияси газ соҳасида ўзаро ҳамкорлик юзасидан «йўл харитаси»ни имзолаганди. Ижтимоий тармоқларда энергетика тизими мустақиллигига таҳдид дея қаралаётган «газ иттифоқи» лойиҳаси томон қадам сифатида талқин қилинган. Ўз навбатида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Энергетика вазирлиги мазкур «йўл харитаси»нинг умумий мазмуни ҳақида жамоатчиликка хабар бериши лозимлигини таъкидлаган эди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023