Ўзбекистон энергетика вазири «Лукойл» билан маҳсулот тақсимоти битимининг айрим шартларини биринчи марта очиқлади — видео

Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Россиянинг «Лукойл» компанияси мисолида маҳсулот тақсимоти битими (СРП) қандай ишлашини тушунтириб берди ҳамда шартнома шартларини очиқлади.

Вазирнинг тушунтиришича, кўпчилик ушбу шартномани 90/10 деб номлайди. Яъни кўплаб инсонлар ушбу кондаги газнинг 90 фоизи «Лукойл»га, 10 фоизи Ўзбекистонга деган хато тасаввурга эга. Аслида эса бутунлай бошқача. Инвесторлар қаторида бор бўлган «Ўзбекнефтгаз» (давлат корхонаси) улушини қўшиб ҳисоблаганда, жами даромаднинг 55 фоизи Ўзбекистон, 45 фоизи эса «Лукойл»га тегади.

«Масалан, 100 млн доллар даромад бўлди, дейлик. Дастлаб даромад 50/50 бўлинади: Ўзбекистонга 50 миллион доллар, инвесторларга 50 миллионн доллар. Кейин инвесторлар шу 50 миллион долларни яна ўзлари иккига бўлишади. Инвестор эса 2 та: бири «Лукойл» — унинг улуши 90 фоиз, демак 45 миллион доллар (50 миллион долларнинг 90 фоизи). Иккинчиси «Ўзбекнефтгаз» — унинг улуши 10 фоиз, демак 5 миллион доллар (50 миллион долларнинг 10 фоизи). Шундай қилиб, 100 миллион доллар мисолида олсак, ушбу битим доирасида Ўзбекистон томонига 55 миллион доллар, «Лукойл»га 45 миллион доллар тегмоқда», — дейди вазир.

Вазир билан мулоқотида иштирок этган журналистлар Жўрабек Мирзамаҳмудовга бу маълумотлар шу пайтгача яшириб келингани хато бўлганини айтган.

«Ҳақиқатан ҳам балки бу бизнинг айбимиздир. Ўйлайманки, биз энди таклиф билан чиқамиз: умуман, ‘СРП’нинг ишлаш механизмини тушунтирамиз. Матбуот котиби бунақа деталларни билмайди», – дейди Ўзбекистон энергетика вазири.

Аввалроқ Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва «Ўзбекнефтгаз» раиси Меҳриддин Абдуллаев журналист ҳамда блогерлар билан учрашувда «Озодлик радиоси» томонидан эълон қилинган суриштирувга кўра, Ўзбекистондаги барча нефть ва газ конларининг эксклюзив ҳуқуқлари Россияга бериб юборилганини асоссиз маълумотлар деб атаганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023