Ўзбекистонда ОТМ талабалари сони 1 миллиондан ошди
Ўзбекистонда фаолият юритаётган 191 та олий таълим ташкилотида таҳсил олаётган талабалар сони 2022/2023 ўқув йили бошига кўра, бир миллиондан ошган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, талабалар орасидан йигитларнинг улуши 544,8 минг нафарни, талаба қизлар эса 495,6 минг нафарни ташкил этган. Шунингдек, 2021 йилнинг 1 январь ҳолати бўйича UNESCO’нинг статистика институти маълумотларига кўра, хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 85,9 минг нафарни ташкил этган.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда ишга жойланмаган битирувчилари кўп бўлган ОТМлар фаолияти тугатилиши мумкин
Аввалроқ 2022 йилнинг 11 ойида 138,9 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида хорижга чиққани маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони ҳақида маълумот берилганди.