«Путин учун махфий темир йўл ва станциялар қурилган» — «Проект»

Россия ҳукумати сўнгги йилларда президент Владимир Путиннинг қароргоҳларига элтувчи темир йўл тармоқларини, шунингдек, бир нечта махфий станциялар қурди, деб хабар беради «Проект».

Фото: Telegram / Sota

Путиннинг Новгород вилоятидаги Валдай қароргоҳи яқинида вертолёт майдончасига эга қўриқланадиган термир йўл станцияси мавжуд. «Проект» журналисти уни 2022 йил кузида Валдай миллий боғи ҳудудида эканини аниқлаган. Сунъий йўлдошдан олинган суратга кўра, Путин учун мўлжалланган станция ва темир йўл 2019 йилда қурилган. Уч нафар маҳаллий аҳолининг айтишича, улардан фақат президентнинг ҳаракатланиши учун қўлланилади.

Путиннинг Москва вилояти Ново-Огарёвадаги қароргоҳида жойлашган темир йўл станцияси 2015 йилда қурилган — бунга ҳам сунъий йўлдошлардан олинган суратлар исбот бўла олади. Станция қароргоҳдан 400 метр узоқликда жойлашган. Станция қурилган ер Дмитрий Медведев ҳукумат раҳбари бўлган вақтда унинг қарори билан хусусий мулкдан тортиб олинган. Станция баланд панжаралар билан ўралган.

Фото: Telegram / Sota

2017 йилда эса Сочидаги «Бочаров ручей» президент қароргоҳи яқинида термир йўл платформаси қурилгани ва ушбу йўлнинг охири берклиги, электричка ҳаракатланадиган йўл панжаралар билан тўсилгани маълум бўлганди.

Фото: Telegram / Sota
Фото: Telegram / Sota
Фото: Telegram / Sota
Фото: Telegram / Sota

Аввалроқ «Досье» суриштирув маркази томонидан эълон қилинган хабарда 2021 йил иккинчи ярмида Россия президенти зиҳрли поездда ҳаракатланишни бошлагани келтирилганди. Sota нашрининг таъкидлашича, президент зирҳли поезди Москвада Комсомол майдони яқинидаги махсус вокзалдан фойдаланади. «Россия темир йўллари» собиқ машинистининг айтишича, зирҳли поезд Москва—Каланчёвская станцияси депосида туради. У ерда юқори мартабали амалдорлар учун мўлжалланган ёпиқ вокзал мавжуд.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023