Путин Украинада уруш бошланишидан олдин зирҳли поезддан фойдаланишни бошлагани маълум бўлди — видео

2021 йил иккинчи ярмидан, Россия Украинага бостириб киришга тайёргарлик кўришни бошлаганидан бери Владимир Путин сафарлар учун президентлик самолётларидан эмас, балки махсус зирҳли поездлардан фойдаланишга ўтди. Бу ҳақда Михаил Ходорковский асос слоган «Досье» маркази маълум қилди. Мақолада манбанинг исми келтирилмаган.

Фото: Meduza

Журналистлар билан суҳбатлашган шахснинг сўзларига кўра, сўнгги версиядаги махсус таркиб 2014—2015 йилларда жиҳозланган, бироқ Путин Россия қўшинлари Украина билан чегарага ташланишидан бир оз олдин зирҳли поезддан фойдаланишни бошлаган. Ушбу маълумотларни Россия президенти администрациясига яқин манба ҳам тасдиқлаган.

«Поезд кутилмаганда, эълон қилинмасдан ҳаракатланиши мумкин. Уруш бошланганидан кейин февраль-март ойларида у поезддан тез-тез фойдаланадиган бўлди, айниқса, Валдайдаги қароргоҳига боришда», — дейди марказ суҳбатдоши.

Махсус таркибдан фойдаланиш Путиннинг ҳаракатланиши махфийлигини таъминлашга имкон беради: президент самолётларининг рейсларини турли сервислар орқали кузатиш мумкин, йўловчилар поездларида эса бундай нарса йўқ.

Зирҳли поезддан хавфсизлик нуқтаи назаридан Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ҳам фойдаланиб келади. Ҳаракатланишнинг бундай усулини унинг отаси Ким Чен Ир ҳам маъқул кўрган. Масалан, у Узоқ Шарқдан Москвага қадар шундай поездда саёҳат қилганди.

Суриштирувда келтирилишича, махсус поезд «Россия темир йўллари»га қарашли бошқа таркиблардан деярли фарқ қилмайди. Унинг вагонлари ҳам қизил чизиқли кулранг рангга бўялган. Ажралиб турувчи жиҳатлари:

  • президент вагонлари зирҳланган;
  • махсус таркиб ҳаракатланишда устуворликка эга — поездлар жадвали Путинга мослаштирилади;
  • таркибдан президентнинг ётоқхона ва йиғилиш ўтказиш учун ишчи кабинети бор вагон ўрин олган, шунингдек, давлат раҳбарини кузатиб борувчилар ва махсус алоқа вагонлари ҳам мавжуд.

Махсус таркиб 2002 йилда асос солинган «Гранд Сервис Экспресс» компаниясига тегишли. 2019 йилда фирма Қримга амалга ошириладиган темир йўл ташувларининг ягона операторига айланган, 2020 йилда эса АҚШ санкциясига учраган.

Суриштирувларга кўра, «Гранд Сервис Экспресс» Путиннинг яқин дўсти Юрий Ковальчукка алоқадор. Унинг жияни компанияга эгалик қилади. Маълумотлари юридик шахслар реестрига киритилган ташувчининг охирги эгалари — Кипрдаги Sorena Investments Ltd ва Piper Participation Corp — иккала компания ҳам Ковальчукка алоқадор.

«Гранд Сервеис Экспресс»нинг ҳозирги эгалари структураси яширилган. Суриштирув муаллифларининг таъкидлашича, компаниянинг камида 20 фоизи олдингидек Piper Participation Corp’га тегишли.

Sota нашрининг ёзишича, Москвада президент зирҳли поезди учун мўлжалланган махсус вокзал ҳам бор. У ҳужжатларда «Россия темир йўлларининг маъмурий биноси» сифатида келтирилган бўлиб, Ленинград вокзали яқинида жойлашган.

Вокзал совет давридан бери мавжуд, 2011 йилда уни таъмирлаш режалаштирилганди, бироқ ишлар амалга ошмаган. 2021 йилда вокзал биноси панеллар билан ёпилган, 2022 йил январда эса «РемСтройСервис» компанияси вокзалнинг суратларини эълон қилган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023