Сурхондарёда 2 кило опийни 40 минг долларга сотган тўрт киши қўлга олинди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ноқонуний гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган шахсларга суд ҳукми ўқилди, деб хабар беради ДХХ.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, Термиз туманида яшовчи 34 ёшли эркак 2021 йил сентябрь ойида Денов туманида тожикистонлик шахсдан 2 килограмм опий моддасини 14 минг долларга сотиб олади ва келгусида уни қайта сотиб, даромад топиш мақсадида уйида сақлаган.

2022 йил июнь ойида у Термиз шаҳри ва Термиз туманида яшовчи (1983 ва 1986 йилларда туғилган) икки нафар таниши билан ушбу оғуни 40 минг долларга сотган вақтида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида Термиз шаҳрида яшовчи 38 ёшли шахс ҳам мазкур ноқонуний ишга аралашгани аниқланган.

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг ҳукмига кўра, ушбу 4 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 246 (контрабанда) ва 273-моддалари (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан айбдор деб топилиб, 12 йилдан 14 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Аввалроқ ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйгани, Самарқандда 5 килограммга яқин гиёҳванд моддалар айланмаси тўхтатиб қолингани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентдаги мактабларда таркибида гиёҳванд моддалари бўлган маҳсулотлар тарқатилаётгани айтилганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023