Тошкент ер усти ҳалқа йўли метро йўналиши бир кунга ёпилади
Тошкент шаҳри метрополитенининг ер усти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати 18 февралда бир кунга тўхтатилади. Бу ҳақда пойтахт метрополитени матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, «Дўстлик-2» бекатидан то «Қўйлиқ» бекатига қадар темир йўлларда техник ишларнинг сўнгги босқичи бажарилади.
«Ер усти ҳалқа йўли йўналиши 19 февраль санасидан доимий жадвал асосида ўз ҳаракатини давом эттиради», дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкент метрополитени тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида йўловчиларга мурожаат билан чиққани, Тошкент метрополитенида сентябрдан бошлаб поездлар интервали қисқаргани, Тошкент метросида сумкасида бомба борлигини айтиб, ҳазиллашган қиз 5 суткага қамалгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Тошкентда 7 та ер усти метро бекати ишга туширилади
Эслатиб ўтамиз, 8 февраль куни Шавкат Мирзиёев 8 февраль куни Тошкент ер усти метроси қурилишининг иккинчи босқичида амалга оширилаётган ишлар билан танишганди. Бугунги кунда Тошкент ер усти метросининг биринчи босқичи ва Сергели йўналишини боғловчи Қўйлиқдан Сергелигача бўлган ер усти йўли барпо этилмоқда. Қарийб 12 километрлик бу қисмда 7 та бекат бўлади. Ҳозирда Қурувчилар даҳасигача борган 5 та бекати қуриб битказилган.