Тошкент вилоятидаги мактабнинг янги биносида ёриқлар пайдо бўлди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар «Дўстлик» МФЙ ҳудудида жойлашган 4-сонли мактаб биноси ёрилиб кетгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Фото: Facebook / Юлдуз Комилова

Қайд этилишича, мазкур объектда шу кунга қадар Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан назорат тадбирлари мунтазам олиб борилиб, қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан пудратчи, лойиҳачига 2 марта ёзма кўрсатма берилган ҳамда улар ижроси таъминланган.

Кейинроқ объектни фойдаланишга топшириш бўйича ишчи комиссия аъзолари ва инспекция томонидан берилган камчиликлар пудратчи томонидан тўлиқ бартараф этилмагани сабабли ҳозирги кунда ушбу фойдаланишга топшириш баённомаси инспекция томонидан расмийлаштирилмаган.

«Бинонинг техник ҳолатига келадиган бўлсак, унинг ташқи деворидаги ёриқлар сабаб том қисмидан тушаётган ёмғир сувлари бинонинг пойдевор қисмига кетаётгани оқибатида пойдеворда чўкиш юзага келган. Бугунги кунда юзага келган ёриқлар пудратчи томонидан таъмирланган. Пудратчига баҳорги таътил вақтида қайта тўлиқ таъмирлаш бўйича кўрсатма ҳам тақдим этилган», дейилади муносабатда.

Қурилиш объектида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ишчи лойиҳа ҳужжатларига асосан 120 ўринли қўшимча бино қурилиши кўрсатилган бўлиб, ушбу бино қурилиши бош режада кўрсатилган ҳудудда кўп йиллик дарахтларни кесишнинг имкони бўлмагани сабабли аввал белгиланган жойдан бошқа ерга кўчирилган. Қурилиш жараёнида киритилган ўзгартиришларга буюртмачи томонидан 2020 йил март ойида баённома расмийлаштирилган.

Аввалроқ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Одилов Ўзбекистонда қурилаётган объектларга буюртмачилар масъул эканини маълум қилганди. Унинг бу гапи ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлгач, Қурилиш вазирлиги ҳолатга расмий муносабат билдирган. Вазирликка кўра, тақдим этилган видеолавҳада гап қурилишда жавобгар, аввало, буюртмачи экани хусусида борган. Боиси буюртмачи техник назорат бўйича мутахассисни бириктиради ёки ушбу фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсни шартнома асосида жалб қилади.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023