Тошкентда энага ногирон болани калтаклади — видео

Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда энаганинг ногирон болани ургани тарқалган видео юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда аёл киши ёш болани ургани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур видеотасвир юзасидан пойтахт ИИББ томонидан текширув ўтказилган.

Аниқланишича, Чилонзор туманида истиқомат қилувчи 28 ёшли И.Х. ўзининг ногирон фарзандига энагалик қилиш учун 21 ёшли С.Т.ни ишга ёллаган. Бироқ энаганинг хизматидан шубҳаланган уй эгаси фарзандининг ётоқхонасига кузатув камераси ўрнатган.

11 февраль куни энага 6 ёшли К.З.га қўпол муносабатда бўлиб, уриб-калтаклагани акс этган ҳолат кузатув камерасида қайд этилган. Хонадон эгаси И.Х. шу куни С.Т.ни ишдан бўшатган ҳамда фуқароларни огоҳликка чақириш мақсадида видеотасвирни ижтимоий тармоқларда тарқатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. «Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», дейилади хабарда.

Аввалроқ бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова Самарқандда фарзандини калтаклаган аёл иши юзасидан муносабат билдириб, аёлни оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклифини берганди. Сентябрь охирларида жиноят ишлари бўйича Пайариқ тумани суди биносида икки ёшли фарзандини калтаклаган аёлга ҳукм ўқилганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023