АҚШ, Чехия ва Ирландия боксчилари Тошкентда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатини бойкот қилди

Ирландия ва Чехия бокс федерациялари 2023 йил март ойида Деҳлида ўтказиладиган аёллар ўртасидаги ва май ойида Тошкентда ўтказиладиган эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этмайди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Буюк Британия бокс федерацияси ҳам ушбу мусобақаларни бойкот қилиш ҳақида ўйламоқда. Аввалроқ шундай қарор АҚШ бокс федерацияси томонидан қабул қилинган эди.

Чехия бокс ассоциацияси (CBA) президенти Марек Шимак бундай қарорни Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёвнинг Россия президенти Владимир Путинга «яқинлиги» ва ташкилотнинг ўзини эса «Газпром»га «қарамлиги» билан изоҳлаган.

Бундан ташқари, IBA томонидан Россия ва Беларусь бокс федерацияларига қўйилган санкцияларнинг юмшатилиши ҳам бунга асосий сабаб сифатида кўрсатиляпти.

2022 йил кузида IBA рус ва беларусь спортчиларни изоляция қилиш бўйича ўз позициясини тубдан ўзгартириб, Украинадаги уруш бошланганидан кейин уларга нисбатан киритилган барча санкцияларни бекор қилган биринчи (ва ҳозирча ягона) йирик спорт ташкилотига айланганди. Жумладан, ҳар иккала мамлакат боксчиларига ўз байроғи ва мадҳияси билан мусобақаларда иштирок этишга рухсат берилган. Бу билан IBA Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) тавсияларига зид йўл тутган ва у билан муносабатларини янада ёмонлаштирган. Жумладан, ХОҚ 2022 йил февралида Украинада уруш бошланганида барча халқаро спорт федерацияларига мурожаат қилиб, россиялик ва беларуслик спортчиларни ҳар қандай мусобақадан четлатишни тавсия қилган эди.

ХОҚ билан IBA ўртасидаги зиддият бир неча йиллардан бери давом этмоқда. ХОҚ 2028 йилги Лос-Анжелесдаги Олимпиада ўйинларининг дастлабки дастурига боксни киритмаган ва ҳатто 2024 йилги Париж олимпиадаси дастуридан чиқариб ташлаш билан таҳдид қилган эди.

«Энди жаҳон чемпионати IBA учун узоқ вақт давомида асосий турнир бўлиб қолиши мумкин. Бу йилги чемпионатларни бойкот қилиш тўғрисидаги қарорлар эса рақобат савияси жиҳатидан Тошкент мусобақасига жиддий зарар етказиши аниқ. Бойкот ҳақида қарор қабул қилган тўртта давлатдан фақат Чехия боксда четда. АҚШ, Буюк Британия ва Ирландиянинг ўрни ҳақида боксчиларининг ютуқлари айтиб турибди», дейилади хабарда.

Токио Олимпиадасида Британия бокс жамоаси жами олтита медални (ҳар бир қийматдан иккитадан) қўлга киритиб, умумий медаллар сони бўйича кубаликлар билан биринчи ўринни бўлишган. Пешқадамлар гуруҳига ирландлар (олтин ва бронза) ва америкаликлар (учта кумуш ва бронза) ҳам кирганди. 2021 йилги эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида АҚШ жамоаси иккита олтин ва иккита кумуш билан медаллар сони бўйича учинчи ўринни эгаллади ва 2022 йилги аёллар чемпионатида Ирландия жамоаси иккита ғалаба билан иккинчи ўринни эгаллаган.

IBA президенти Умар Кремлёв ХОҚ талабини бажариш ниятида эмас. Жумладан, у «ҳар бир спортчига ўз мамлакати байроғи ва мадҳияси остида иштирок этиш имкониятини бериш учун курашишга» ваъда берган ва «спортчиларни бундан маҳрум қилган мансабдорлар ва сиёсатчиларнинг спортда ўрни йўқлигини» таъкидлаган. Агар IBA ўз позициясини ўзгартирмаса, катта эҳтимол билан бойкотчилар сафи кенгайиб бораверади.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Украина ҳудудларига бостириб кириши ортидан футбол бўйича Европа чемпионлар лигаси финали Санкт-Петербургдан Парижга кўчирилганди. Formula-1 2022 йилги Россия Гран-приси бекор қилинишини эълон қилганди. Футбол бўйича бир нечта терма жамоалар Россия билан ўйинларни бойкот қилганди. FIFA ва UEFA Россия жамоаларининг барча мусобақалардаги иштирокини тақиқлаганди. Шунингдек, футбол бўйича Россия миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаши плей-оффидан четлатилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023