Бугун оқшоми. Тўрт киши томонидан зўрланган аёл, ўзбекистонликларнинг қурилишда ишлашини чекламоқчи бўлган Россия ва Мирзиёевни Каримовдан зўр деган Атамбаев

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

«Яхшиям қўшниларимизда Мирзиёев президент, Каримов эмас» — Қирғизистон собиқ преиденти Алмазбек Атамбаев ўзбек–қирғиз чегара масаласи ҳал қилингани ҳақида гапирди

Қирғизистоннинг 14 февраль куни қамоқдан озод қилинган собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара масалалари ҳал қилинганини тарихий ҳодиса деб атаб, бунда Шавкат Мирзиёевнинг роли катта эканлигини айтиб ўтди. Атамбаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон билан чегара масаласини ҳал қилишга биринчи навбатда тўғри истак ва хоҳишлар туртки бўлган.

Фото: Telegram

Шунингдек, у иккала давлат ўртасида чегара масаласини ҳал қилишда Шавкат Мирзиёевнинг ҳиссаси катта эканини айтиб ўтди. «Бу тарихий қарор. Яхшиямки бизнинг қўшниларимизда Мирзиёев президент, Каримов эмас. Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ва унинг халқига муносабатини биламан», деган собиқ президент.

Россия мамлакатдаги қурилиш ишларига Ўзбекистон фуқароларини жалб этишни тўхтатишни режалаштирмоқда

Россия Меҳнат вазирлиги мамлакатдаги қурилишларга Ўзбекистон фуқароларини жалб этиш тўғрисидаги тажриба лойиҳани тўхтатишни режалаштирмоқда. Россия ҳукуматининг ҳисоблашича, дастур доирасида иш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартиблари Ўзбекистонга ўтказилган, бироқ чегарани кесиб ўтишда коронавирусга қарши чекловлар бекор қилингани туфайли дастурни давом эттиришдан маъни қолмаган.

Фото: «Ведомости»

Қурилиш вазири ўринбосари Никита Стасишиннинг маълум қилишича, Ўзбекистондан Россияга қурувчиларни олиб кириш дастури бўйича муҳожирларнинг қарийб 65 фоизи мамлакатга киритилмаган. Шунингдек, Россия Меҳнат вазирлигининг қайд этишича, идора мазкур лойиҳани тўхтатиш масаласида ҳам иштирок этган.

Тошкент вилоятида 4 нафар эркак битта аёлни зўрлагани айтилмоқда. Зўрланган аёл орадан 44 кун ўтиб реабилитация марказига олиб борилган

Тошкент вилоятида яшовчи турмуш ўртоғи Россияга ишлагани кетган, икки нафар фарзанди билан яшаётган аёлнинг маҳалладоши бўлган 4 нафар эркак томонидан эри йўқлигидан фойдаланиб, зўрланди. Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг маълум қилишича, ушбу воқеа 2022 йилнинг 28 декабрь куни содир бўлган. Бироқ жабрланувчи Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказига 2023 йил 10 февраль куни соат 21:30 да Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси томонидан олиб келинган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда айтилишича, ушбу воқеа бўйича очилган иш терговга оширилганидан кейин аёлни зўрлагани айтилаётган 4 нафар эркакнинг тўдабошисилиги айтилган йигитнинг ота-онаси жабрланувчининг олдига келиб, ундан ушбу ишларни «бости-бости» қилишни сўраган. Ҳозирда Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 118-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, гумонланувчи шахслар ушланган.

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар блоклангани учун ишдан олинган вазир янги лавозимга тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар блоклангани учун ишдан олинган собиқ АКТ вазири Шуҳрат Содиқов бош вазир котибияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.

Фото: Ўзбекистон бош вазири матбуот хизмати

Шуҳрат Содиқов 2021 йил ноябрида Ўзбекистонда Telegram, Facebook, YouTube ва Instagram блокланиши ортидан бош вазир маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Олимжон Умаров билан бирга истеъфога чиқарилганди.

Тошкент вилоятида ака-ука иштирок этган 796 млн сўмлик давлат харидида ғолиб 6 дақиқада аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўтказган мониторинг натижасида, 10 февраль куни Тошкент вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ўтказган 796 миллион сўмлик тиббий асбоб-ускуналар учун давлат харидида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Фото: Bugun.uz

Унга кўра, ака-укаларга тегишли компаниялар иштирокида давлат хариди бўйича тендер ўтказилган. Харид комиссияси раиси, аъзолари ва котиби 6 дақиқа ичида битта компьютердан харид натижаларини баҳолаб, қарийб 800 миллион сўмлик ускуналар сотиб олишга доир баённомани расмийлаштириб юборган.

Шунингдек, бошқа хабарлар

  • Андижон вилояти ҳокимлиги тадбиркорлар қуёш панели ўрнатишга мажбурланаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди;
  • Мактаб таълими вазирлиги Президент фармони лойиҳасига эътироз билдирди;
  • «Ўзбекистондаги барча газ ва нефть конлари давлат мулки бўлган ва шундай бўлиб қолади» — Saneg

Хўш, оламда яна нима гап?

Қозоғистонда янги туғилган болаларга автоматик равишда ҳисоб рақамлар очилиб, давлат унга пул ўтказиб боради

Қозоғистон Молия вазирлиги томонидан мамлакатда 2024 йилдан бошлаб янги туғилган болалар учун долларда омонат ҳисобварағи очилиб, унга бола 18 ёшга тўлгунга қадар маблағ ўтказиб туришни назарда тутувчи тизим жорий қилиниши кутилмоқда.

Фото: Twitter

Янги қонун лойиҳасига кўра, ҳар бир Қозоғистон фуқаросига туғилганида автоматик равишда долларда омонат ҳисоби очилади. Ҳар йили 1 январь куни ушбу ҳисоб рақамга Қозоғистон Миллий жамғармасидан хом ашё сектори ҳисобидан тўлдириладиган маблағлар келиб тушади. Мазкур маблағлардан 18 ёшга тўлгандан кейингина фойдаланиш мумкин бўлади.

Россия ўз авиациясини 80 фоизга яқинини Украина чегараларига жойлаштиришни бошлади

НАТОга аъзо давлатларнинг разведка маълумотлари билан танишиш имкониятига эга амалдорлардан бирининг сўзларига кўра, Россия ҳаво кампаниясига тайёргарлик кўрмоқда ва ўзининг 80 фоизга яқин ҳарбий авиациясини Украина чегарасига олиб келмоқда. Ҳарбий экспертларнинг фикрича, Россиянинг қуруқликдаги кучлари тугаб бормоқда, шу сабабли Украинага янги ҳужум Кремль авиациядан кенг фойдаланиши мумкин.

Фото: «РИА Новости»

НАТОнинг ҳисоблашича, Россия ҳаво кампаниясига таянган ҳолда Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ишдан чиқаришни режалаштирмоқда. Шу сабабли Ғарб иттифоқчиларининг охирги учрашувида Украина ҳаво ҳужумидан мудофаасини мустаҳкамлаш масаласига устуворлик берилиб, қирувчи самолётларни етказиб бериш мавзуси кечиктирилган.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023