«Чирчиқ» технопаркида кимёга чидамли маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди — видео

«Чирчиқ» технопарки резиденти Himplast Corp 2022 йил декабрда ишлаб чиқаришни йўлга қўйган эди. Компания ностандарт кимёвий барқарор маҳсулотлар — идишлар, газ қувурлари, термопластик ва композит материаллардан ванналар ишлаб чиқаради. Бу иккита шу каби технологияни ўзида бирлаштирган Ўзбекистондаги ягона корхонадир.

Фото: «Чирчиқ» технопарки матбуот хизмати

Қайд этилишича, бу ерда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар агрессив суюқликларни сақлаш ва шу каби газларни ташишга мўлжалланган. Himplast Corp’нинг асосий истеъмолчилари — «Ўзкимёсаноат» тизимидаги корхоналар ҳисобланади: «Навоийазот» АЖ, «Махам-Чирчиқ» АЖ, «Фарғонаазот» АЖ, «Аммофос-Максам» АЖ, «Деҳқонобод калий заводи» АЖ, «Қўнғирод сода заводи» МЧЖ ҚК, «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖ.

Фото: «Чирчиқ» технопарки матбуот хизмати

Бундан ташқари, компания ОТМК ва металлургия заводларига ҳам маҳсулот етказиб беради. Шу билан бирга, ишлаб чиқарувчи ҳозирда қўшни давлатлар бозорига чиқиш ниятида. Тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 3 миллион доллардан ортиқни ташкил этади. Иш ўринлари сони — 80 та.

Компания «Чирчиқ» технопаркидаги ишлаб чиқариш қувватини йилига 1000 тоннагача етказишни режалаштирмоқда.

Фото: «Чирчиқ» технопарки матбуот хизмати
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023