Ғарб разведкаси Россия ўз авиациясини Украина чегараларига жойлаштираётганини маълум қилди

Россия ҳарбий самолётлари ва вертолётларини Украина чегарасига яқинроқ жойлаштирмоқда — бу урушнинг янги фазасига ўтилишидан далолат бериши мумкин, деб ёзади Financial Times.

Фото: «РИА Новости»

НАТОга аъзо давлатларнинг разведка маълумотлари билан танишиш имкониятига эга амалдорлардан бирининг сўзларига кўра, Россиянинг қуруқликдаги кучлари тугайди, шунинг учун Кремль янги ҳужумнинг бир қисми сифатида қолган авиацияга таяниши мумкин. НАТОнинг ҳисоблашича, Россия ҳаво кампаниясига тайёргарлик кўрмоқда ва ўзининг 80 фоизга яқин ҳарбий авиациясини унга жалб этган. Шу орқали мамлакат Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ишдан чиқаришга уринади.

Манбанинг айтишича, шу сабабли Ғарб иттифоқчиларининг охирги учрашувида Украина ҳаво ҳужумидан мудофаасини мустаҳкамлаш масаласига устуворлик берилиб, қирувчи самолётларни етказиб бериш мавзуси кечиктирилган.

Пентагон раҳбари Ллойд Остин 14 февраль куни Брюсселда ўтказилган НАТОга аъзо давлатлар учрашувидан кейин ҳозирча Украина чегарасида Россия авиацияси тўпланмаётганини айтган. «Аммо биз биламизки, Россияда катта миқдорда авиация захираси мавжуд. Шу сабабли Украинага имкон қадар кўпроқ ҳаво ҳужумидан мудофаа имкониятларини тақдим этиш керак деб ҳисоблаймиз», — таъкидлайди АҚШ мудофаа вазири.

Шунингдек, у ҳозирча Украинага қирувчи самолётлар етказиб бериш борасида матбуотга эълон қилинадиган бирор янгилик йўқлигини айтган.

Аввалроқ Ғарб давлатлари Украина расмийларининг ташаббуси билан Киевга реактив қирувчи самолётларни етказиб бериш имкониятини муҳокама қилишни бошлаганди. Манбага кўра, Вашингтон Киевга «ҳозирда самолётларни юбориш имконсиз» эканини айтган. Унинг айтишича, Украинанинг Ғарб томонидан қўллаб-қувватланиши масаласида «қизил чизиқ» мавжуд бўлиб, 2022 йили у HIMARS залп ўт очиш ракета тизимларини етказиб беришга таъсир кўрсатган, бироқ эътиборга олинмаган эди. Бу каби вазият танкларни юборишда ҳам кузатилган.

Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Украинадаги уруш чўзилиб кетса, замонавий жанговар самолётларни тақдим этиши ёки бошқа давлатларга F-16 қирувчиларини қайта экспорт қилишга рухсат бериши мумкинлиги ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, декабрь охирларида АҚШ Украинага 1,85 миллиард долларлик янги ёрдам пакетини расман эълон қилганди. Шунингдек, январь бошларида Донецкдаги «ПТУ»га берилган ракета зарбалари оқибатида камида 63 нафар россиялик ҳалок бўлгани, АҚШ Украинага Stryker зирҳли транспортёрларини етказиб бериши маълум бўлган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023