ЖССТ коронавируснинг келиб чиқишини ўрганиш бўйича терговни тўхтатди

ЖССТ Хитойда тадқиқот олиб боришдаги қийинчиликлар, хусусан, Хитойнинг ташкилот мутахассислари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани сабабли SARS-CoV-2 нинг лаборатория шароитида яратилган бўлиши мумкин бўлган версиясини батафсил ўрганиш учун мўлжалланган терговнинг иккинчи босқичи тўхтаб қолди. Бу ҳақда Nature журнали хабар берди.

Унда қайд этилишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Хитойда тадқиқот олиб боришдаги қийинчиликлар туфайли COVID-19 коронавирусининг келиб чиқиши бўйича тадқиқотнинг иккинчи босқичини кейинга қолдирган.

Маълумот учун, текширувларнинг биринчи босқичи 2021 йилнинг январь ойида бўлиб ўтган. Ўша пайтда бир гуруҳ экспертлар Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлган. Мутахассислар Хитойдан қайтиб келгач, улар SARS-CoV-2 нинг пайдо бўлишининг тўртта версиясини тақдим этади. Хусусан, мутахассисларнинг фикрига кўра, коронавируснинг ҳайвонлар орқали одамларга юқиши версияси ҳақиқатга яқин дея айтилган. Шунингдек, вируснинг лабораторияда яратилиш эҳтимоли ЖССТ томонидан «жуда даргумон» деб аталган.

Натижада биринчи босқич «Хитойда ва бошқа жойларда нималар содир бўлганини» аниқлаш учун чуқур тадқиқотларнинг иккинчи босқичини ўтказишни талаб қилади, деб ёзади Nature журнали. Бироқ нашр билан суҳбатлашган экспертларнинг таъкидлашича, эндиликда босқичма-босқич текширув режаси ўзгарган. Бунга сабаб сифатида ҳозирги кунда рўй бераётган сиёсий воқеалар айтилган.

Аввалроқ олимлар коронавирус дастлаб қаердан тарқалганини аниқлагани, АҚШда коронавируснинг Уханда тарқалишига оид таҳлил натижаси эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023