Оқ уй кетма-кет уч кун уриб туширилган номаълум объектлар ҳеч қандай хавф туғдирмаслигини маълум қилди

Ўтган бир неча кун ичида АҚШ ва Канада ҳаво маконида уриб туширилган учта номаълум учар объект ҳеч қанақа потенциал хавф туғдирмаган. Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши Стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби маълум қилди, деб хабар беради CNN.

Фото: Newshub

«Разведка ҳамжамияти булар тижорий ёки хайрия мақсадларида учирилган оддий ҳаво шарлари бўлгани тўғрисидаги асосий версияни кўриб чиқмоқда», — дейди Кирби.

Шунингдек, Оқ уй вакилининг қўшимча қилишича, айни вақтда уриб туширилган объектларнинг Хитой разведка дастурига боғлиқлигидан далолат берадиган бирор асос йўқ.

10 февраль куни Оқ уй Аляска узра аэростат уриб туширилганини эълон қилганди, унинг қолдиқлари денгизга тушган. Америка администрацияси аппарат кимга тегишли эканига аниқлик киритмаган. Расмийларнинг таъкидлашича, ушбу объект «фуқаролик парвозлар хавфсизлигига таҳдид уйғотган».

11 февраль куни Американинг F-22 қирувчи самолёти яна бир номаълум объектни уриб туширган. Аввалига у АҚШ ҳаво маконида аниқланган, бироқ кейин Канада чегараси томон ҳаракатланган. У АҚШ чегарасидан 160 километр узоққа борганида кичик масофага мўлжалланган ракета учирилган. Маълумотларга қараганда, ушбу учар объект шаҳли цилиндрик бўлган. Унинг қаердан келиб қолгани тўғрисида маълумот йўқ.

12 февраль кечқурун конгрессмен Жек Бергман америкалик ҳарбийлар Канада чегарасидаги Гурон кўли узра учар объектни уриб туширганини маълум қилган. Кейинроқ Пентагон буни тасдиқлаган. Идоранинг маълум қилишича, объект ҳарбий инфратузилма устидан учиб ўтган ва хавф туғдирган.

Ўз навбатида Хитой давлат ОАВлари Шаньдун вилоятининг Жичжао шаҳри яқинида номаълум объектга дуч келганини эълон қилган. The New York Times газетасининг ёзишича, бир неча кун давомида содир бўлган қатор ҳодисалар оқибатида АҚШ ва Канада ҳарбийлари биргаликда аэрокосмик мудофаа кучлари шай ҳолатга келтирилган. Хитой аэростати учиб кирганидан кейин Шимолий Америка Ҳарбий-космик мудофаа қўмондонлиги (NORAD) ўзининг радар тизимини сезгирроқ қилиб қайта созлаган, натижада у аниқлаган объектлар сони кескин ошган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023