«Ўзбекистондаги барча газ ва нефть конлари давлат мулки бўлган ва шундай бўлиб қолади» — Saneg

«Саноат энергетика гуруҳи» компанияси ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон энергетика тизими тўғрисида тарқалаётган хабарларга расмий муносабат билдирди.

«Ўзбекистондаги барча газ ва нефть конлари давлат мулки бўлган ва шундай бўлиб қолади», дейилади муносабатда. «Саноат энергетика гуруҳи» (Saneg) эса тегишли лицензиялар асосида ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширади. Компания Ўзбекистонда нефть қазиб олишни кўпайтириш дастури доирасида иш олиб боради.

Қайд этилишича, бугунги кунда Saneg’да 10 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқороcи ишламоқда, шунингдек, 200 га яқин юқори малакали хорижий мутахассислар жалб этилган. 2020–2002 йилларда нефть қазиб олишни кўпайтириш дастури доирасида компания 540 миллион доллардан ортиқ сармоя киритган. Бунинг натижасида суюқлик ишлаб чиқариш ҳажмини 42 фоизга ошириш борасида ишларни амалга оширмоқда.

Нефть ва газ конденсати бутун ҳажми Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида қайта ишланади ва кейинчалик ички бозорга етказиб берилади.

Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон қарорига асосан модернизацияга муҳтож бўлган Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи аукционга қўйилган. Аукцион Давлат активларини бошқариш агентлиги Нидерландиянинг KPMG халқаро компаниясини жалб қилган ҳолда амалга оширилган. Битимга ҳуқуқий ёрдам Dentons (АҚШ) томонидан берилган.

Танловда 3 нафар аризачи иштирок этган бўлиб, натижада ушбу корхонадаги давлат улушини «Саноат энергетика гуруҳи» қўлга киритган ва у янада қулайроқ шартларни таклиф қилган. Корхонани модернизация қилиш дастури ишлаб чиқилган бўлиб, унда иш ўринларини сақлаб қолиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, рақамлаштириш, ўз маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмини ошириш, ижтимоий масъулият чоралари кўрилган. Дастурнинг умумий қиймати 400 миллион долларни ташкил этади. Дастурни молиялаштиришда давлат иштироки таъминланмаган. 2021–2022 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация қилишга 156 миллион доллар сармоя киритилган ва ҳозирда бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Шунингек, Saneg компанияси «Қоракўл» эркин иқтисодий зонасида замонавий газ-кимё кластерини яратишда ҳам инвестор сифатида иштирок этмоқда. Ушбу лойиҳа фақат компаниянинг ўз маблағлари ҳамда жалб қилинган бозор кредитлари ва инвестициялар ҳисобидан амалга оширилади. Давлат маблағлари ишлатилмайди. Айни пайтда инвестор томонидан қарийб 390 миллион доллар сармоя киритилиб, қўшимча 2600 иш ўрни яратилади. Бюджетга ажратмаларнинг прогноз кўрсаткичи 2026 йилдан бошлаб йилига 570 миллион долларни ташкил этади.

«Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖ ўз фаолиятини Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ очиқ, ошкора олиб боради. Корхона жамоаси яқин келажакда суюқ углеводородлар ишлаб чиқаришни сезиларли даражада ошириш ва корхона олдига қўйилган барча вазифаларни бажариш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

«Компания халқ фаровонлиги йўлида соҳани ривожлантириш, Ўзбекистон ёшларини касб-ҳунарга ўргатиш, ўз ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлашда давом этади», дейилади муносабатда.

Аввалроқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва «Ўзбекнефтгаз» раиси Меҳриддин Абдуллаев журналист ҳамда блогерлар билан учрашувда «Озодлик радиоси» томонидан эълон қилинган суриштирувга кўра, Ўзбекистондаги барча нефть ва газ конларининг эксклюзив ҳуқуқлари Россияга бериб юборилганини асоссиз маълумотлар деб атаганди.

Эслатиб ўтамиз, январь охирларида Ўзбекистон ҳамда Россиянинг «Газпром» компанияси газ соҳасида ўзаро ҳамкорлик юзасидан «йўл харитаси»ни имзолаганди. Ижтимоий тармоқларда энергетика тизими мустақиллигига таҳдид дея қаралаётган «газ иттифоқи» лойиҳаси томон қадам сифатида талқин қилинган. Ўз навбатида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Энергетика вазирлиги мазкур «йўл харитаси»нинг умумий мазмуни ҳақида жамоатчиликка хабар бериши лозимлигини таъкидлаган эди.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023