11:53 | 15.02.23 187

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев колониядан озод этилди

У «қонундаги ўғри»нинг ноқонуний озод этилиши ишида айбдор деб топилиб, 11 йилга қамалганди

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинди. Бу ҳақда унинг оиласига таяниб «ТАСС» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Қайд этилишича, 14 февраль куни Олий суд коллегияси ёпиқ мажлисда Атамбаев ишини қайта кўриб чиқишга юбориш бўйича қарор қабул қилган. Собиқ президентнинг адвокатлари ишни янги очилган ҳолатлар туфайли қайта кўриб чиқишни сўраган.

Ўз навбатида Бишкек шаҳрининг Первомайс туман суди Атамбаевга даволаниш учун Қирғизистондан ташқарига чиқишга рухсат берган. «Социал-демократлар» партияси раиси Темирлан Султанбековнинг айтишича, сўнгги йилларда 66 ёшли Атамбаевнинг саломатлигига «жиддий зарар» етказилган: у иккита операция ва ундан кейинги реабилитацияга муҳтож.

Алмазбек Атамбаев 2011 йилдан 2017 йилга қадар Қирғизистон президенти лавозимида фаолият юритган. 2019 йилда у ноқонуний бойиш ва коррупцияда айбланиб, дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилганди. Собиқ президентни қўлга олиш учун ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Атамбаевнинг Қўй-Тошдаги қароргоҳига штурм уюштиришга мажбур бўлган — унинг тарафдорлари эса қаршилик кўрсатганди. 2021 йил ёзида эса у Туркия фуқароларига ноқонуний паспорт бериш, шунингдек, 2020 йил октябрь ойида оммавий тартибсизликлар уюштиришда айбланган.

Атамбаевга нисбатан бир неча жиноят иши қўзғатилган. Унинг шериги Темирлан Султанбековнинг таъкидлашича, охир-оқибат собиқ президент барча айбловлар бўйича оқланган.

2020 йил июнда Бишкек суди Атамбаевни «қонундаги ўғри» Азиз Батукаевнинг қамоқдан қонуний озод этилишига оид коррупция ишида айбдор деб топган. Собиқ президент 11 йилга колонияга ҳукм этилган. Атамбаевга нисбатан суд ҳукмини бир неча бор ўзгартиришга ҳаракатлар бўлган. 2022 йил мартда Олий суд уни ўз кучида қолдирган, аммо ҳозирда ҳукм бекор қилинган ва иш қайта кўриб чиқилмоқда.


AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 27
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 600
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 192
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 373
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 429
Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

8:53 | 22.09.23 259