Россия қурилиш ишларига Ўзбекистон фуқароларини жалб этиш лойиҳасини тўхтатади
Россия Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги 2021 йил октябрдан бошлаб мамлакатдаги қурилишларга Ўзбекистон фуқароларини жалб этиш тўғрисидаги тажриба лойиҳани тўхтатишни режалаштирмоқда, деб хабар беради «Коммерсантъ».

Россия ҳукуматининг ҳисоблашича, дастур доирасида иш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартиблари Ўзбекистонга ўтказилган, бироқ чегарани кесиб ўтишда коронавирусга қарши чекловлар бекор қилингани туфайли дастурни давом эттиришдан маъни қолмаган.
«Россия ҳукуматининг 2021 йил 6 октябрдаги ‘Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қурилиш, енгил саноат ва агросаноат комплекси соҳаларида хўжалик фаолиятини амалга оширувчи Россия юридик шахслари билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга жалб этиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида’ги қарори бекор қилинсин», дейилади Россия Меҳнат вазирлиги ҳужжатида.
Вазирлик вакилларининг сўзларига кўра, идора лойиҳани тўхтатиш масаласида ҳам иштирок этган. Тажриба лойиҳаси давомида Россиядаги қурилиш ишларига Ўзбекистондан 4750 нафар ишчи келган.
Қурилиш вазири ўринбосари Никита Стасишиннинг маълум қилишича, Ўзбекистондан Россияга қурувчиларни олиб кириш дастури бўйича муҳожирларнинг қарийб 65 фоизи мамлакатга киритилмаган.
Мавзуга доир: Россияда мигрантлар учун янги йиғим жорий этилиши мумкин
Аввалроқ Москвада 2023 йилдан бошлаб мигрантлар учун патент нархи ойига 5900 рублдан 6600 рублгача оширилгани тўғрисида хабар берилганди. Патент нархининг ошиши муҳожирлар зиммасидаги солиқ юкини россияликларнинг тўловлари билан тенглаштиришга ёрдам беради. Шунингдек, меҳнат патенти учун тўловлар бутунлай Москва бюджетига тушади, харажатларнинг ошиши Россия пойтахти даромадини 3 миллиард рублга ошириши кутилмоқда. Шунингдек, декабрь ойида Москвада мигрантлар орасида инфекция тарқалишни бошлаганди.