Тошкент вилоятида 4 нафар маҳалладоши томонидан зўрланган аёл орадан 44 кун ўтиб реабилитация марказига олиб борилган

Тошкент вилоятида турмуш ўртоғи Россияга ишлагани кетган аёл икки нафар фарзандининг кўз ўнгида 4 нафар маҳалладоши томонидан зўрланган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг маълум қилишича, ушбу воқеа 2022 йилнинг 28 декабрь куни содир бўлган.

Унда қайд этилишича, И.Г. исмли аёл ўз уйида ухлаб ётган пайтида эрталаб, соат 05:00 да маҳалладошлари томонидан куч ишлатиш орқали зўрланган. Натижада жабрланувчи шу куни Бўстонлиқ тумани ИИБга мурожаат қилган ҳамда бўлган воқеани айтиб берган ҳамда аёл шу куннинг ўзидаёқ туман тиббиёт шифохонасига ётқизилиб, тиббий кўрикдан ўтказилган.

Шунингдек, мазкур ҳолат бўйича «Чинбойлиқ» МФЙ хотин-қизлар фаоли, туман хотин-қизлар масалалари бўйича мутасаддилари томонидан ҳолидан хабар олинган, тиббий, психологик ёрдам кўрсатилган. Фарзандлари қўрқиб қолгани сабабли уларга психологик ёрдам кўрсатилиб, бувиси қарамоғига топширилган.

Қўмита хабарига кўра, И.Г. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказига 2023 йил 10 февраль куни соат 21:30 да Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси томонидан олиб келинган. Ушбу санадан бошлаб фуқаро И.Г. марказ масъуллари томонидан қабул қилиниб, унга психологик ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар амалга оширилиб келиняпти.

Шу билан бирга, марказда фуқаро И.Г. ҳамда 2 нафар фарзанди билан ишлаш бўйича психологик дастур ишлаб чиқилиб, Тошкент шаҳар психологи Д.Машарипова томонидан Люшер тести бўйича фарзандларининг ҳолати аниқланиб, арт-терапиянинг расм чизиш, кум терапияси орқали болаларда қўрқув ва ҳавотирлик даражасини камайтириш бўйича машғулотлар олиб борилмоқда.

«Фуқаро И.Г билан марказ психологи психологик дастур ишлаб чиқиб, унинг бирламчи психологик ҳолати аниқланди. Шунингдек И.Г. билан Спилберг тести ўтказилиб, унинг депрессив ҳолати баҳоланди. Психолог томонидан психологик консультация, ҳамда чалғитувчи машқлар олиб борилиб, психологик ҳолати яхшиланмоқда», дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг  118-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахслар ушланган. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Аввалроқ Самарқандда 18 ёшли қизнинг жасади каналдан топилгани, шунингдек, Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023