Тошкентда ҳавонинг ифлосланиши инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмаслиги айтилди

Тошкент шаҳрида ҳавонинг майда чанг зарралари билан ифлосланиши «ўрта» ва «яхши» даражада бўлиб, инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг табиий хусусиятлари (қуруқ иқлим, қумли ва гилли тупроқ) сабабли атмосфера ҳавосида муаллақ заррачалар — чанг миқдори юқори ҳисобланади. Тошкент шаҳрида 15 та кузатув пост мавжуд бўлиб, 2021 йилдан 2 та «Ҳориба» (Япония—Германия) замонавий автоматик станцияси фаолиятини бошлаган. Тошкент шаҳрида 2 та замонавий автоматик станциянинг ишга туширилиши илк бор атмосфера ҳавосидаги кичик ўлчамдаги РМ 2,5 моддаларни ҳам кузатиш ҳамда аниқ маълумотлар тайёрлаш имконини берган.

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати агентлигининг Тошкент шаҳридаги ҳаво сифатини 15 та нуқтага ўрнатилган мосламалар орқали ўлчаб борилади ва кузатув натижаларига кўра пойтахтда ҳавонинг майда чанг зарралари (РМ 2,5) билан ифлосланиши даражаси ҳавонинг «ўрта» ва «яхши» даражадаги ифлосланиш тоифасига киради. Бу эса инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмайди.

Табиат ресурслари вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан олиб борилган таҳлил ишларида шаҳар ҳудудининг бир нечта нуқталарида атмосфера ҳавосидан таҳлил учун намуналар олинган. Унга кўра, атмосфера ҳавосидаги зарарли моддалар миқдори меъёр даражасидан ортиқ ҳолатлар аниқланмаган.

«Тошкент шаҳри ва хусусан, республиканинг атмосфера ҳавосининг умумий ҳолати бўйича Табиат ресурслари вазирлиги, ‘Ўзгидрометʼ хизмати агентлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан доимий назорат ўрнатилгани ҳамда аҳолининг ортиқча саросимага тушишларига жиддий сабаблар йўқлигини, шунингдек, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи омиллардан ҳисобланган, саноат, транспорт ташламалари билан биргаликда тамаки истеъмол қилувчиларни ҳам соғлом турмуш тарзига риоя этган ҳолда ҳаёт кечиришларига чақириб қоламиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистон пойтахти ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунё шаҳарлари орасида бешинчи ўринда қайд этилгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ҳавонинг ифлосланишига нималар сабаб бўлаётгани маълум қилинганди. Шунингдек, мамлакатда 2020 йилда ҳаво ифлосланиши 7 фоизга камайгани айтилганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023