Тошкентда VI анъанавий Гидлар форуми ўтказилади
Тошкентдаги Radisson Blu меҳмонхонасида 21 февраль куни «Ўзбекистон Гидлари форуми—2023» VI анъанавий гидлар форуми ўтказилади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, тадбир Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти томонидан ташкил этилмоқда.
Мазкур форум «Экскурсия фаолияти: ҳамкорлик ва инновациялар» мавзусига бағишланади.
Ушбу форум ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантиришга туртки бўлади, экскурсия жамоатчилигига инновацион технологиялар ва янги таълим лойиҳаларини тақдим этади.
Маълумот учун, 21 февраль Халқаро гидлар куни ҳисобланади.
Аввалроқ Тошкентда Бутунжаҳон гид ва экскурциячилар куни муносабати билан IV гидлар форуми ўтказилгани ҳамда Ўзбекистонда «Саёҳат одоби» тавсиявий қўлланмаси ишлаб чиқилгани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳрисабз 2024 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг туризм пойтахти деб эълон қилингани ҳамда Ўзбекистон бўйлаб ўқувчи ёшлар саёҳати ташқил этилаётгани ҳақида хабар берилганди.