Туркияда зилзиладаги оммавий қурбонлар туфайли 100 дан ортиқ инсонни ҳибсга олишга ордер берилди

Туркиядаги зилзилаларда инсонларнинг оммавий ҳалок бўлишида айбдор дея гумонланаётган камида 113 кишини ҳибсга олишга ордер берилди. Бу ҳақда Туркия вице-президенти Фуат Октай маълум қилди.

Фото: AFP

Унинг сўзларига кўра, тергов давомида жами 131 гумонланувчи аниқланган. Туркия адлия вазири Бекир Бўздағнинг айтишича, мазкур иш бўйича 134 киши текширилмоқда.

Туркияда 6 февраль тонгида юз берган зилзилалар оқибатида 35 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган, қарийб 200 минг киши жароҳат олган. Видеоёзувлардан кўриш мумкинки, кўплаб бинолар ер ости силкинишлари бошланиши билан қулаб тушган. Туркия Адлия вазирлиги ушбу уйларни қуришда йўл қўйилган камчиликларни аниқлаш бўйича тергов бюросини ташкил этди. Вазирлик биноларнинг қулашига алоқадор бўлган барча пудратчи ва бошқа масъул шахсларни аниқлашни талаб қилган.

Тергов давомида бир неча киши ҳибсга олинган. 11 февраль куни Истанбул аэропортида Меҳмет Яшар Кошкун ушланганди — у зилзила вақтида бутунлай қулаб тушган 12 қаватли турар жой биносининг қурилиши билан шуғулланган пудратчидир. Anadolu агентлиги маълумотларига кўра, у Черногорияга учиб кетмоқчи бўлган. Мазкур аэропортда 12 февраль куни Явуз Каракуш исмли яна бир пудратчи рафиқаси билан қўлга олинган, улар Грузияга учмоқчи бўлган.

Туркия ҳукуматининг маълумотларига кўра, мамлакатда 25 мингга яқин бинога қисман ёки жиддий зарар етган. Шу билан бирга экспертларнинг таъкидлашича, вайроналар қурилиш меъёрларига риоя қилинмагани сабаб келиб чиққан. Бунинг учун лойиҳаларни амалга оширишга рухсат берган амалдорлар ҳам жавобгарликка тортилиши керак.

«Ушбу инсонлар жавобгарликка тортилмас экан, бу каби ҳолатлар такрорланаверади», — дейди собиқ прокурор Али Озгундуз. У 1999 йилги зилзила оқибатларини тергов қилишда иштирок этганди, ўшанда Туркияда 17 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган.

Туркия ҳукумати 2018 йилги зилзилалардан кейин биноларнинг сейсмик барқарорлигини ошириш бўйича қурилиш нормаларини кучайтирган. Аммо охирги йилларда уларга яхши риоя қилинмай келган. Бунга, хусусан, 2018 йил Туркия ҳукумати томонидан эълон қилинган «қурилиш амнистияси» маълумотлари гувоҳ бўла олади. Ўшанда расмийлар 7,5 миллионга яқин ноқонуний қурилиш тўғрисида ариза олган.

«Пудратчиларнинг қўлга олиниши — бу жамоатчилик эътирозига реакция. Ҳақиқий айбдорлар эса тизимни қандай бўлса, шундайлигича сақлаб қолган амалдаги ва олдинги ҳукуматдир», — дейди Туркия муҳандис-қуруфчилар касаба уюшламалари президенти Янер Юзгеч.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Ўзбекистон махсус борти ҳалокатли зилзилалар натижасида жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш мақсадида Газиантеп шаҳрига (Туркия) етиб боргани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, магнитудаси 7,7 га тенг зилзила 6 февраль тонгида Сурия чегарасидаги Қаҳрамонмараш туманида кузатилган. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг айтишича, ҳалокат 10 та вилоятга таъсир кўрсатган ва сўнгги 84 йил ичидаги энг ҳалокатлиси ҳисобланади: 1939 йилда Туркияда содир бўлган зилзила оқибатида 30 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023