Туркиядаги зилзилалар қурбонлари сони 32 минг кишига яқинлашди

Туркияда юз берган зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 31 974 кишига етди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (AFAD)га таяниб, Anadolu агентлиги хабар берди.

Фото: Anadolu

Маълумотларга кўра, Қаҳрамонмарашдаги иккита кучли зилзиладан кейин 3170 та афтершок қайд этилган.

Ҳозирга қадар Туркиянинг 10 та вилоятидан 195 962 киши эвакуация қилинган. Ҳалокат жойидаги қидирув-қутқарув ишларига Туркиянинг ўзидан 35 минг, хориж давлатларидан эса қарийб 9,5 минг қутқарувчи жалб этилган.

AFAD дала ходимлари, полиция, жандармерия, Миллий мудофаа вазирлиги, Миллий тиббий қутқарув гуруҳи (UMKE), тез ёрдам бригадалари, кўнгиллилар, маҳаллий хавфсизлик кучлари ва қўллаб-қувватлаш гуруҳларини ўз ичига олган ҳолда, офат оқибатларини бартараф этишда қатнашаётган ходимлар сони 249 089 кишини ташкил этмоқда.

Табиий офат юз берган ҳудудларга халқаро ёрдамларни мувофиқлаштириш учун 13 та элчи ва Ташқи ишлар вазирлигининг 17 ходими жўнатилган.

Аввалроқ Туркияда содир бўлган зилзилалар оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони тўрт кишига етгани тўғрисида хабар берилганди. 12 февраль куни зилзила оқибатида Шонлиурфа шаҳрида вафот этган яна бир Ўзбекистон фуқароси — 42 ёшли аёл М.Б.нинг жасади Истанбулдан Тошкентга юборилган.

Эслатиб ўтамиз, магнитудаси 7,7 га тенг зилзила 6 февраль тонгида Сурия чегарасидаги Қаҳрамонмараш туманида кузатилган. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг айтишича, ҳалокат 10 та вилоятга таъсир кўрсатган ва сўнгги 84 йил ичидаги энг ҳалокатлиси ҳисобланади: 1939 йилда Туркияда содир бўлган зилзила оқибатида 30 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023