«Яхшиям қўшниларимизда Мирзиёев президент, Каримов эмас» — Алмазбек Атамбаев

Қирғизистоннинг жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ўзбек—қирғиз чегара масаласи ҳал қилинганини тарихий воқеа деб атади ҳамда ушбу шартномада Шавкат Мирзиёевнинг ролини юқори баҳолади. Бу ҳақда «АКИpress» хабар берди.

Қирғизистоннинг собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев қамоқдан озод қилингандан кейин журналистлар учун ташкил этилган матбуот анжуманида Ўзбекистон—Қирғизстон ўртасидаги чегара масаласи ҳақида гапириб ўтди.

«Ўзбекистон билан чегара масаласини ҳал қилишга биринчи навбатда тўғри истак ва хоҳишлар туртки бўлган. Аслида, бу  ҳозирги кунда Тожикистон билан муносабатларимизни ҳисобга олганда жуда катта олдинга силжиш, хурсандман бундан», — дейди у.

Атамбаевнинг сўзларига кўра, чегара масаласида, хусусан, Кампир-Обод сув омбори бўйича келишувга норозилик билдирган жамоатчилик вакилларини ҳибсга олмасдан, уларга ишончли далиллар келтириш керак эди. Шунингдек, иккала давлат ўртасида чегара масаласини ҳал қилишда Шавкат Мирзиёевнинг ҳиссаси катта эканини айтиб ўтди.

«Бу тарихий қарор. Яхшиямки бизнинг қўшниларимизда Мирзиёев президент, Каримов эмас. Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ва унинг халқига муносабатини биламан. Буни қадрлаш керак», — деган собиқ президент.

Аввалроқ Қирғизистон аҳолиси Кампир-Обод сув омборининг Ўзбекистонга бериб юборилишида ўз ҳукуматини айблагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан чегара ва Андижон сув омборига оид қонунларни имзолаганди. Унга кўра, Ўзбекистонга 4957 гектардаги Кампир-Обод сув омбори ҳудуди ҳамда тўғонга хизмат кўрсатиш ва уни муҳофаза қилиш учун қўшимча 19,5 гектар ер майдони ўтказилади, Қирғизистонга эса компенсация тарзида 1019 гектар яйлов ерлари берилиши маълум бўлганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023