«АҚШ Украинанинг Қримга ҳужум режасини қўллаб-қувватлашни хоҳламаяпти» — Politico

Агарда Украина Қримни қайтариб олишга уринса, бу Россия учун қизил чизиққа айланади, шу сабабдан АҚШ Москванинг «кенг кўламли жавоби»ни юзага келтирмаслик учун украин Қуролли Кучларининг бундай операцияни бошлашини рағбатлантирмайди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Zoom орқали бир қатор экспертлар билан ўтказилган мулоқотда маълум қилди, деб ёзади Politico.

Нашр манбаларининг айтишича, Блинкен АҚШ Украинанинг ҳозирги шароитда Қримни қайтариб олиш режаларини ақлли қарор деб ҳисобламаслигини билдирган. Газета субҳатдошларининг сўзларига кўра, давлат котиби бу гапни тўғридан-тўғри айтмаган, бироқ унинг гапларидан шу каби маънони чиқариш мумкин.

Politico’нинг бошқа икки манбаси АҚШ давлат котибининг гап-сўзларида бундай маънони кўрмаган. Суҳбат давомида у мамлакат Қуролли Кучлари қаерга зарба бериши — Украинанинг иши эканини айтган, бу орқали у Вашингтон Киевнинг Қримга ҳужумини очиқ қабул қилишини тушуниш мумкин.

«Умуман олганда воқеалар ривожи қандай давом этиши борасида катта ноаниқликлар мавжуд», — дейди нашр суҳбатдоши.

Пентагоннинг ҳисоблашича, Украина армиясида ҳозирча Қримни қайтариб олиш имконияти йўқ. Идора вакиллари ҳарбийларнинг позицияси ҳақида конгрессменлар учун ўтказилган махфий брифингда маълум қилган.

Зеленский ҳукумати Украина ҳарбий йўл билан 1991 йилги чегараларни қайтариб олишига Пентагон шубҳага бораётганидан «дарғазаб бўлганди». Киевнинг таъкидлашича, Америка разведкаси Украина Қуролли Кучларининг имкониятлари борасида олдин ҳам хато қилган. АҚШ Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Марк Милли январь охирида шу каби баҳони берганди. У 2023 йилда Украина армиясига 1991 йилги чегараларга қайтиш «ҳарбий йўл билан жуда ва жуда қийин эканини» маълум қилган.

Қрим 2014 йилда референдум натижалари бўйича Россия таркибига қўшилганди. Украина ҳукумати ва Ғарб давлатлари ушбу овоз бериш жараёнларини тан олмаган ва содир бўлаган воқеани аннексия деб ҳисоблаган. Россия президенти Владимир Путин яриморол аҳолиси ўз танловини амалга оширган ва Қримнинг тарихан қаерга тегишли экани тўғрисидаги масала ёпилганини маълум қилганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023