Британия Украинани НАТО стандарти бўйича снарядларни тежашга ўргатади

Украина жанговар ҳаракатларда «жуда катта миқдорда ўқ-дорилардан» фойдаланмоқда. Буюк Британия украин ҳарбийларини ўқитиш давомида уларга НАТОга аъзо давлатларнинг армиялари каби снарядларни тежашни ўргатишга уринмоқда. Бу ҳақда Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Times Radio’га берган интервьюсида маълум қилди.

«Жанг олиб боришнинг рус ёки совет усули оғир снарядларни артиллерия қуроллари орқали ёғдиришдан иборат. Биз Ғарбда ва НАТО ҳеч қачон бундай усулда жанг олиб бормаймиз. Биз уларни Ғарб намунаси бўйича жанг қилишга ўргатяпмиз», —дейди Уоллес.

Украина ҳукумати ҳам жанговар ўқ-дорилар жуда кўп сарфланаётганини айтган ва буни жанглар интенсивлиги билан боғлаган эди — Украина президенти офисига кўра, февралда снарядлар деярли қолмаган. Мамлакат Қуролли Кучлари ҳар куни 5–6 минг снарядлардан фойдаланмоқда — бу кичикроқ Европа давлати бир йил давомида ишлаб чиқарадиган миқдорга тенг.

Украинага снарядлар етказиб беришда АҚШ ҳам қийинчиликка учрамоқда, гап биринчи навбатда 155 миллиметрли артиллерия қуроллари ва Stinger зенит мажмуалари ҳақида кетмоқда. АҚШ Украинага ўз қуролланишидаги ортиқча нарсаларни, яъни Америка армияси захирасида бўлмаган қуролларни етказиб бермоқда. Пентагон яқин икки йил ичида снарядлар ишлаб чиқаришни 500 фоизга ошириш ниятида.

Ўз навбатида Россия ҳукумати Ғарб томонидан Украинага қуроллар етказиб берилишини танқид қилмоқда.

Январда АҚШ ҳукумати Украинага 2,2 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрлаётгани маълум бўлганди. Унинг ичидан узоқ масофага мўлжалланган ракеталар ўрин олади. Гап Boeing ва Saab Group компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган GLSDB (Ground Launched Small Diameter Bomb) ракеталари ҳақида кетмоқда. Улар 150 километр узоқликка парвоз қила олади. Украина узоқ масофага мўлжалланган ракеталарга муҳтож ва Ғарб ҳамкорларига бундай қуроллар мамлакат ташқарисидаги нишонларга қарши қўлланилмаслигига кафолат беришга тайёрлигини билдирган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023