Бугун оқшоми. Кўп қаватли уй томида қурилган «ҳовли», Жиззахда бегона ёл билан тунда ушланган «участкавой» ҳамда давомийлиги қисқариши айтилган 2028 йил

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Ўзбекистонда маҳкумларнинг колонияда бажарадиган иши пенсия тайинлашда стажга қўшилади

Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қонун билан айрим ҳужжатларга маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, эндиликда озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса, пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Фото: Bugun.uz

Шунингдек, «Жиноят-ижроия кодекси»га маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтганлигини аниқлаш мезонлари киритилди. Бундан ташқари, маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтганлиги комиссия томонидан ҳар чорак якунларига кўра бир қатор мезонлар асосида белгиланадиган бўлди.

«Кўп қаватли уйнинг томида ҳовли»: Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйнинг том қисмида «уй» қурилгани аниқланди

Кўп қаватли уйлардаги ноқонуний қурилмаларни аниқлаш тадбирлари доирасида Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани «Янги турмуш» маҳалласида «Megapolis building» компанияси томонидан 2021 йилда қуриб битказилган турар жой биносининг томида ноқонуний қурилиш борлиги аниқланди.

Фото: Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
Фото: Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Аниқланишича, мазкур уйга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотларининг бир неча бор огоҳлантиришлари ҳам мулкдорларни ушбу фикрдан қайтармаган. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, мулкдорларга нисбатан маъмурий чора кўрилиб, ноқонуний қурилмаларни 15 кун ичида бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилган.

Жиззахда «участкавой» тунги хизмат вақтида бегона аёл билан ушланди

Ижтимоий тармоқларда ички ишлар ходими кийимида бўлган ва маҳалла профилактика инспектори экани айтилган шахс хизмат вақтида бегона аёл билан қўлга тушгани акс этган видеолар тарқалди. Унда мазкур маҳаллада яшовчи фуқаролар ҳолатни видеога олиб, «участкавой» ва аёлни «самосуд» қилишга уринганини кўриш мумкин. Бироқ профилактика инспектори оломон саволларидан қочиб машинасига ўтирганча воқеа жойидан кетиб қолган.

Жиззах вилояти ИИБ видеодаги шахс ички ишлар ходими эканини тасдиқлаган. Мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

«Билиб қўйиш зарар қилмайди (балки кимларнидир хурсанд қилар)»: Бухорода майдаланган лолани кўкнори деб сотган фуқаро аниқланди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида лола гулининг майдаланган бўлакларини кўкнор гиёҳвандлик воситасининг хашаги деб алдаб сотган 1958 йилда туғилган фуқаро қўлга олинди. Аниқланишича, гумонланувчи бошқа бир фуқаронинг ишончига кириб, унга беш дона қоғоз ўрамидаги лола гулининг майдаланган ҳолдаги бўлакларини кўкнори гиёҳвандлик воситасининг хашаги деб алдаб, Ғиждувон туманида яшовчи фуқарога 100 минг сўмга сотган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Айбланувчи юқоридаги ҳаракатлардан кўнгли тўлмаган шекилли жиноий ҳаракатларини такроран давом эттирган ҳамда икки дона қоғоз ўрамларига жойлаштирилган 18,84 граммни ташкил қилган лола гулининг майдаланган бўлакларини 200 минг сўмга сотади. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, бошқа хабарлар:

  • Президент томонидан ишдан олинган Энергетика вазирининг собиқ ўринбосари ушбу вазирликда ишлаётгани маълум бўлди;
  • Афғонистонда Алишер Навоий ёдгорлигига зарар етказилди;
  • Ўзбекистонда самолётларда ташиш мумкин бўлган шахсий буюмлар сони кенгайди.

Хўш, дунёда нима гап?

Жиғилдон қайнашига қарши дори ишлаб чиқарувчи компания 40 йил давомида препаратининг саратон келтириб чиқаришини яшириб келгани маълум бўлди

Британиянинг Glaxo фармацевтика компанияси 40 йил давомида ошқозон яраси ва жиғилдон қайнашига қарши Zantac препаратини қўллаш натижасида саратон хавфи юзага келишини онгли равишда яшириб келгани маълум бўлди. Аниқланишича, компания 1978 йилдан буён препарат инсон саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкинлигини билган, аммо тадқиқот натижаларини яшириб, уни сотишда давом этган.

Фото: Bloomberg

Glaxo компаниясининг Zantac препарати маълум бир вақт давомида дунёда энг кўп сотиладиган дорига ҳам айланган. Шунингдек, компания қиролича Елизавета II томонидан мукофот олган, ижрочи директори Эндрю Уитти эса рицарга айланган. Препаратнинг хавфлилиги 2019 йилда маълум бўлган. Бундан ташқари, олимлар дори воситаси NDMA воситаси ранитидиннинг ўзидан ҳосил бўлишини аниқлаган. Маълумот учун, NDMA дозасининг 2 грамми одамни бир неча кун ичида ўлдириши мумкин.

Ер айланиши тезлашгани сабабли 2028 йилнинг давомийлиги қисқариши мумкин

Бутунроссия физика-техника ва радиотехника ўлчовлари илмий-тадқиқот институтининг вақт ва частоталарни чуқур ўрганиш ҳамда ўлчаш бўлими бош илмий ходими Виталия Пальчиковнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда Ер тез айланишни бошлагани сабаб 2028 йил бир сонияга қисқариши мумкин. Унинг тушунтиришича, Ер айланишининг аномал тезлигини амалдаги ўлчов тизимлари билан шундай мувофиқлаштириш керакки, кейинги йилнинг бошланиши навбатдаги айланиш бошига тўғри келиши керак.

Фото: Getty Images

Бироқ унинг тахмин қилишича, ортиқча бир сония 2028 йилда пайдо бўлиши кутилмоқда. Ернинг айланиш тезлигига ядро инерциясининг ўзгариши таъсир қилган бўлиши сабаб қилиб келтирилган.

«Баёнот бериб чарчамаган инсон»: Лукашенко Беларуснинг Украинадаги урушда иштирок этиш шартини айтди

Журналистлар билан мулоқот давомида Александр Лукашенко Беларуснинг қандай ҳолатда Украинага қарши урушга қўшилишини айтди. Унинг сўзларига кўра, камида бир нафар бўлса ҳам украиналик ҳарбий унинг мамлакати чегараларини кесиб ўтиб, беларусликларни ўлдиришга уринса, Беларусь ҳам Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда тўгридан-тўгри қатнашиши мумкин.

Фото: «БелТА»

Шунингдек, бу шарт нафақат Украинага, балки «бошқа қўшниларга» ҳам тегишли. Бундан ташқари, Беларусь етакчиси тинчлик музокараларини ўтказишга чақирган. Аввалроқ Лукашенко постсовет давлатларини Иттифоқ давлатига яқинлашишга чақирганди.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023