Жаҳон банки Туркияга 1,78 млрд доллар ажратади

Жаҳон банки Туркияга 1,78 миллиард доллар ажратишини маълум қилди, деб хабар беради Anadolu агентлиги.

«Табиий офат оқибатида етказилган зарар кўламини тезкор баҳолаш ва қайта тиклаш ҳамда реконструкция қилишда устуворлик бериладиган вилоятларни аниқлаш ишлари бошланган», дейилади банк баёнотида.

Қайд этилишича, 1,78 миллиард доллар ҳалокатли зилзилалар ҳамда ундан кейинги афтершоклар оқибатида вайрон бўлган ҳудудларни қайта тиклаш ва қутқарув ишларини ўтказишга ажратилади.

Жаҳон банки раҳбари Дэвид Малпасснинг маълум қилишича, офат кўламини баҳолаш ва табиий офат хавфини бошқариш бўйича бой халқаро тажрибага таянган ҳолда, банк қайта тиклашни қўллаб-қувватлаш соҳаларига устувор аҳамият бериш учун зарарни тезкор баҳолашни йўлга қўяди.

Туркияда 6 февраль тонгида юз берган зилзилалар оқибатида 35 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган, қарийб 200 минг киши жароҳат олган. Видеоёзувлардан кўриш мумкинки, кўплаб бинолар ер ости силкинишлари бошланиши билан қулаб тушган. Туркия Адлия вазирлиги ушбу уйларни қуришда йўл қўйилган камчиликларни аниқлаш бўйича тергов бюросини ташкил этди. Вазирлик биноларнинг қулашига алоқадор бўлган барча пудратчи ва бошқа масъул шахсларни аниқлашни талаб қилган.

Тергов давомида бир неча киши ҳибсга олинган. 11 февраль куни Истанбул аэропортида Меҳмет Яшар Кошкун ушланганди — у зилзила вақтида бутунлай қулаб тушган 12 қаватли турар жой биносининг қурилиши билан шуғулланган пудратчидир. Anadolu агентлиги маълумотларига кўра, у Черногорияга учиб кетмоқчи бўлган. Мазкур аэропортда 12 февраль куни Явуз Каракуш исмли яна бир пудратчи рафиқаси билан қўлга олинган, улар Грузияга учмоқчи бўлган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Ўзбекистон махсус борти ҳалокатли зилзилалар натижасида жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш мақсадида Газиантеп шаҳрига (Туркия) етиб боргани тўғрисида хабар берилганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023